Иброҳим Раисий: Эрон ва Қозоғистон ўртасида савдо алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз
(last modified Thu, 27 Apr 2023 06:17:20 GMT )
апрел 27, 2023 11:17 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Эрон ва Қозоғистон ўртасида савдо алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз
    Иброҳим Раисий: Эрон ва Қозоғистон ўртасида савдо алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз

Эрон президенти, гарчи ўтга й\или Эрон Ислом Республикаси ва Қозоғистон ўртасидаги савдо алоқаларнинг сезиларли даражада ўсиши вазиятни олдингидан фарқ қилган бўлса-да, аммо бу даражадаги муносабатлар икки давлат имкониятларига мос келмайди ва биз уни яхшилаш учун икки карра саъй-ҳаракат қилишимиз зарур деб изоҳлади.

Эрон терелерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишча, кеча Эрон Ислом Республикаси президенти Саийд Иброҳим Раисий  икки давлат  президентлари ўртасида эришилган ишларнинг бажарилишини кузатиш мақсадида Теҳронга келган Қозоғистон Бош вазири Алихон Исмоиловни қабул қилганида, ўзаро алоқларани, хусусан иқтисодий ва тижорат  соҳалардаги муносабатлдарини янада ривожлатиришга алоҳида эътибор қаратишни таъкидлади.

Марказий Осиёдан Форс Кўрфазига транзит инфратузилмаларда инветиция киритиш, савдо-тижорат  ҳамкорлигини осонлаштириш учун транспортни кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ошириш, пул ва банк соҳаларида инновацион  механизмлардан фойдаланиш, мавзулари Эрон президенти  ва Қозоғистон бош вазири суҳбатларида алоҳида таъкидланган мавзулардан эди.

Эрон президенти Иброҳим раисий шунингдек Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги маданий-цивилизация алоқларани ривожлантиришга эътибор қаратишга чақириб, бу соҳадаги алоқларани ривожлантириш учун қўшма маданият қўмитаси ташкил этишини зарурий деб баҳолади.

Қозоғистон Бош вазири ҳам бу учрашувда Эрон Ислом республикаси билан алоқаларни айниқса иқтисодий ва тижорат  сармоялар соҳасида ривожлантириш  ва чуқурлаштиришдан манфаатдор эканлигини билдириб, икки давлат ўртасидаги алоқалар ҳажми мавжуд имкониятларга мунтаносиб эмас ва шу сабабли биз келажакдаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқдик деб эълон қилди.Алихон Исмоилов ўз сўзларида, Теҳрон ва Остона ўртасида турли соҳалардаги келишувларни амалга оширишни тезлаштириш, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик даражасини ошириш икки халқ учун аниқ фойда ва ютуқлар келтиради деб маълум қилди.

Эртага Қозоғистон Бош вазири Теҳронга келади