Оштиёний: ШҲТ мувозанат сиёсатини мустаҳкамлаш йўлида бўлиши керак
Эрон мудофаа вазири ШҲТнинг ютуқлари мувозанат сиёсатини мустаҳкамаш йўлида бўлиши керак деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича Эрон Ислом Республикаси мудофаа вазири генерал Муҳаммадризо Оштиёний кеча Деҳли шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари ҳузуридаги илк нутқида Ғарб ва НАТОнинг экспансионистик сиёсатига тўхталиб прокси урушлар ва терроризм баъзи йирик давлатлар қўлида устунликка интилиш сиёсати сифатидадир ва қуролларни назорат қилиш тизими, тарқатмаслик ва халқаро шартномалар асослари эса жиддий таҳдид остида деб изоҳлади.
Эрон Мудофаа вазири жаҳон ҳамжамияти ва географик минтақаларини террорзимни енгишдаги энг катта муаомоси икки томонлама стандартдан фойдаланиш бўлганини эслатиб, Эрон Ислом Республикаси террорлар қурбони ҳисобланади ва ҳам терроризга қарши курашда етакчидир, шубҳасиз АҚШнинг минтақада терроризгма қарши кураш бўйича юқори қўмондони яъне шаҳид Қосим Сулаймоинйни террор қилиш жинояти терроризмни қўллаб-қувватланишини бир қисмида ўзга нарса эмас деб қўшимча қилди.
Эрон мудофаа вазири ўз нутқида Теҳрон ҳукумати ўзининг транзит позицияси сабаб наркотик моддаларга қарши кураш соҳасида ўзига хос мавқега эга бўлганига ишора қилиб,биз ШҲТ доирасида янада жиддий уйғунлик ва ўзаро ҳамкорликни кутамиз деб маълум қилди. У шунингдек Эрон Ислом Республикасининг мудофаа доктринаси кенг қамровли миллий, минтақавий ва халқаро салоҳият вап афзалликларга таянишини баён этиб, тўсиқ яратиш учун барқарор тамойилларга бўйинсунади ва Эрон Ислом Республикаси мудофаа доктринаси мурожаати минтақа ва жаҳон учун ҳам тинчлик ва дўстликдир деб эълон қилди.
Оштиёний сўзлари якунида жаҳон савдосининг катта ҳажми ШҲТга аъзо мамлакатлар денгиз камарида амалга оширилаётганини маълум қилиб, бу ташкилот котибиятида жаҳон савдосидан алоқа линиялари хавфсизлиги ва жамоавий кафолатни таъминлаш мақсадида ШҲТга аъзо мамлакаталар қуролли кучлари иштирокида Шанхай денгиз хавфсизлиги камари механзимини ташкил этиш таклиф қилинмоқда деб аниқлик киритди.