май 03, 2023 17:44 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: кўпгина минтақавий ва минтақадан ташқари ўзгаришлар, Эрон ва Суриянинг дўслик муносабатларига таъсир қила олмади
    Эрон президенти: кўпгина минтақавий ва минтақадан ташқари ўзгаришлар, Эрон ва Суриянинг дўслик муносабатларига таъсир қила олмади

Эрон президенти Сурия ҳукумати ва халқи ҳамда қаршилик жасбҳасининг терроризмга қарши курашда ғалаба қозонгани ҳамда ўта оғир хавфсизлик даврни босиб ўтганини олқишлаб, кўпгина минтақавий ва минтақадан ташқари ўзгаришлар Теҳрон ва Дамашқ ўртасидаги алоқаларга таъсир қила олмайди деб маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича бугун Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  суриялик ҳамкасби Башор Асад билан бўлиб ўтган Эрон ва Сурия олий мартабали делегацияларининг қўшма йиғилишида Эрон Ислом Респаубликаси ва Сурия позицияларининг қонунийлиги, бу йўлнинг ақл, қаршилик ва мавқега мувофиқлиги тўлиқ исботланган ва кечагача Эроннинг Сурия борасидаги сиёсий позицияси ва фикрларига шубҳа билан қараганлар эса бу позициянинг тўғри ва адолатли эканлигига ишонч ҳосил қилишди деб эълон қилди.

Сайид Иброҳим Раисий Сурия мамлакатида барқарор тинчлик, барқарорлик ва осойишталикка эришишда Эроннинг қўллаб-қувватлаши ва ёрдамини ҳам таъкидлаб, Эрон Ислом Республикаси терроризмга қарши курашда Сурия ҳукумати ва халқининг ёнида бўлгани каби тараққиёт ва ривожланиш соҳасида ҳам суриялик биродарларининг ёнида бўлади деб маълум қилди.

Сурия президенти Башор Асад ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти ҳукумати ва халқининг бу мамлакатнинг оғир ва инқирозли кунларида тутган позициялари ва қўллаб қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, Сурия ҳукумати ва халқи эронлик биродарларининг яхшиликлари  ва ёрдамиини ҳеч қачон унутмайди деб қайд этди.

Сурия Араб республикаси президенти Башор Асаад шунингдек Эронни бу мамлакатда  барқарорлик, тинчлик ва хавфсизлик ўрнатишда каттароқ рол ўйнашга  ҳамда Суриянинг урушдан вайрон бўлган ҳудудларини қайта тиклашда самарали иштирок тишга чақирди.

Сурия президенти ўз сўзларида Сурия ва Эрон алоқлараи мустаҳкам, кўп тажриба ва ўтмишга эгадир. Чунки ҳатто қийин ва оғир даврларда ҳам Ғарбий Осиё минтақасида кучли сиёсий ва хавфсизлик бўронлари бўлишга қарамай, муносабатлар  барқарор ва мустаҳкам эди деб таъкидлади.

Эрон Ислом Республикаси ва Сурия президентлари икки давлат ўртасида ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланганига тўхталиб, Эрон ва Сурия хақлари ва минатқадаги бошқа халқларнинг манфаатларини таъминлаш мақсадида "Эрон Ислом Республикаси ва Сурия Араб республикаси ўртасидаги кенг қамровли узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик дастури " муҳимлигини ҳам таъкидладилар.

Ёрлиқ