май 03, 2023 18:14 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Ҳурмуз бўғозида хорижий нефт танкерини қўлга олди
    Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Ҳурмуз бўғозида хорижий нефт танкерини қўлга олди

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий-денгиз кучлари Ҳурмуз бўғозида қоидабузар хорижлик нефт танкерини қўлга олди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу хорижий нефт танкерининг қўлга олиниши сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ армияси ҳарбий -денгиз кучларининг бешинчи флоти Панама байроғи остидаги нефт танкерини Ҳурмуз бўғозидан ўтаётганида қўлга олганини даъво қилди.

Ўтган апрел ойининг 28 кунида Форс Кўрфазида Эрон кемаси билан тўқнашиб кетган ва  бир неча эронлик экипаж аъзоларини юқолиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган Маршалл ороллари байроғи тушурилган қоидабузар кема Уммон денгизида ҳарбий -денгиз кучлари томонидан аниқланиб ушланганди.

Бу кема Форс кўрфазидан кемага ва жароҳатлангаларга  ёрдам бериш бўйича халқаро қоидаларни бузган холда қочишга уринди. Аммо денгиз кузатуви ва қутқариш маркази  (MRCC) сўровидан сўнг дарҳол Эрон Ислом республикаси ҳарбий денгиз кучлари Уммон денгизида номаълум кемани аниқлаб қўлга олди.

 

Ёрлиқ