май 07, 2023 12:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон парламенти спикери Машҳадга келди
    Ўзбекистон парламенти спикери Машҳадга келди

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси раиси парламент делегацияси бошчилигида Эрон шимоли-шарқидаги Хуросон-Разави вилояти маркази Машҳад шаҳрига келди.

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси раиси парламент делегацияси бошчилигида Эрон шимоли-шарқидаги Хуросон-Разави вилояти маркази Машҳад шаҳрига келди.

Ўзбекистон Қонунчилик Палатаси раиси Нуруддин  Исмоилов Машҳад Шаҳид Ҳошминажод аеропортига келганида Хуросон Разавий губернатори Ёқуб Али Назарий уни ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегацияни расман кутиб олди.

Исмоиловга Машҳадга сафарида Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тўрт нафар вакили ҳамроҳлик қилмоқда.

Ҳазрати Ризо (а.с.)нинг муқаддас қадамжосини зиёрат қилиш, “Гоҳаршод” масжидини зиёрат қилиш, Хуросон Разавий ҳокими билан учрашув ва суҳбат, Хуросон Разавий илм-фан ва технологиялар паркига ташриф ҳам Ўзбекистон парламент делегациясининг Машҳадга сафари доирасидаги бир кунлик саёҳат режалари жумласидандир. 

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери жума куни парламент делегацияси бошчилигида Эрон Ислом кенгаши спикери Муҳаммед Бакир ҚолибоФнинг расмий таклифига биноан Теҳронга келди.

Ёрлиқ