Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Уммон пойтахтига етиб борди
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Боқирий бугун Уммон билан мудофаа ва ҳарбий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида юқори мартабали ҳарбий делегация бошчилигида Масқат шаҳрига борди.
ИСНО ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий бугун (якшанба) юқори мартабали ҳарбий делегация билан бирга Маскат шаҳрига ташриф буюрди. Юқори мартабали сиёсий ва мудофаа расмийлари билан учрашиш ва икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб бориш, шунингдек, Уммоннинг ҳарбий ва илмий марказларини кўздан кечириш Эрон Қуролли кучлари Бош штаб раҳбарининг ушбу сафардаги муҳим режаларидан ҳисобланади.
Муҳаммад Боқирийни Масқатда аэропортида Уммон султонлик Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи адмирал Адулла бин Хамис Ар-Раисий, Эроннинг Масқатдаги элчиси Али Нажафий ва бошқа бир гуруҳ уммонлик ҳарбий масъуллар кутиб олдилар.
Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Уммонга қилган сафаридан мамнунлигини билдириб, бу сафар миннтақада ҳамкорлик ривожига, тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлашга катта таъсир кўрсатиши шубҳасиз деб айтди.
Генерал Муҳаммад Боқирий Эрон ва Уммон қуролли кучлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик кўриб чиқилишини маълум қилиб минтақавий муаммолар ва тинчлик ва ҳамкорликни минтақада хавфсизлик ва тинчликни ривожлантириш йўллари Уммон ҳукумат билан муҳокама қилинадиган бошқа мавзулар қаторига киришини таъкидлади.
Хабарга кўра бу сафарда, Эрон армияси қуруқликдаги кучлари қўмондони генерал Каюмарс Ҳайдарий ҳам Муҳаммад Боқирийни ҳамроҳлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили бу стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Эрон президенти Иброҳим Раисий олий мартабали делегация бошчилигида Уммонга сафар қилганди.