Эрон Ислом республикаси ва Тожикистон соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро алоқаларни кенгайтирмоқда
(last modified Mon, 08 May 2023 06:03:59 GMT )
май 08, 2023 11:03 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом республикаси ва Тожикистон соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро алоқаларни кенгайтирмоқда
    Эрон Ислом республикаси ва Тожикистон соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро алоқаларни кенгайтирмоқда

Эрон соғлиқни сақлаш, даволаш ва тиббий таълим вазири тожикистонлик ҳамкасби билан мулоқотида икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни оширишни таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар  қилишича, Эрон Ислом республикаси соғлиқни сақлаш вазири Баҳром Айнуллоҳий  тожикистонлик ҳамкасби Жамоллиддин Абдуллоҳзода билан учрашувида минтақа мамлакталари олимлари ва талабаларининг сафарларини осонлаштириш орқали соғлиқни сақлаш тизимларини ривожланиришга ҳисса қўшиш учун Европа Иттифоқи каби минтақанинг илмий соғлиқни сақлаш соҳасидаги алоқаларидаги чегараларни олиб ташлаш кераклигини таъкидлади.

Эрон ССВ вазири шунингдек Эронга қарши ноқонуний санкциялар қўлланганига ишора қилиб, бу санкциялар Эроннинг янада ривожланиши ва тараққиётига сабаб бўлди. Бугунги кунда тиббий асбоб-ускуналарнинг  40 фоиздан ортиғи, дори воситаларининг 99 фоизи худди Эронда ишлаб чиқарилмоқда. Шунинг учун  Эрон ва Тожикистон ўртасида дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар соҳасидаги ҳамкрлик кун артибига қўйилиши керак, чунки Эрон  маҳсулотларини олиш Тожикистон учну қулайроқ деб қўшимч аиқлди.

Учрашувда Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири ҳам Эрон ва Тожикистон ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигига урғу бериб, Эрон Ислом республикасини минтақанинг тиббий таълим ва тиббиёт соҳасида энг кучли давлатлардан бири сифатида тилга олиб биз тожикистонлик тиббиёт фанлари докторлари ва профессорларининг Эрон билан илмий -тадқиқот ҳамкорлигини кенгайтиришидан манфаатдормиз деб эълон қилди.

Шунингдек Баҳром Айнуллоҳий Толибон муваққат ҳукумати  соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчиис Қаландар Ибод билан учрашувда Эроннинг асосий мақсади- мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш соҳасида қўшниларинниг бирдамлиги ва бирлигини оширишдир деб қўшимча қилди.