май 08, 2023 18:02 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий Уммон Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғи билан учрашувда:Кучлар мувозанати ғарбдан шарққа қараб ўзгариб бормоқда
    Генерал Боқирий Уммон Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғи билан учрашувда:Кучлар мувозанати ғарбдан шарққа қараб ўзгариб бормоқда

Эрон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғи Уммон Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғи билан учрашувда таькидлади:Бугун кучлар мувозанатининг Ғарбдан Шарққа ўзгаришининг янги белгилари пайдо бўлмоқда ва келажак эса минтақа ва Осиёга тегишли.

Бу ҳақда бугун (душанба) Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал Пасдар Муҳаммад Боқирий Уммон Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи адмирал Абдулла бин Хамис Ал-Раиси билан учрашувда маьлум қилди:Охирги йилларда бу минтақа ўзларини дунё ва минтақага мутлақ ҳукмдор сифатида кўрсатишга уринган Америка зўравонлиги майдонига айланди.

Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи Уммон олий ҳарбий амалдорлари билан учрашиш учун Маскатга жўнаб борди.

Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи қўшимча қилди:Эрон ва Уммон ўртасидаги муносабатлар имтиёзли, дўстона, илиқ ва самимийдир ва биз икки мамлакат ўртасидаги денгиз чегаралари хавфсизлигини кучайтириш керак деб ҳисоблаймиз ва биз разведка чоралари ва қўшма патруллар бўйича қўшма дастурга эга бўлишга тайёрмиз, айниқса гиёҳвандликка қарши кураш соҳасида.

Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи таъкидлади:Эрон Ислом Республикаси қуролли кучлари турли соҳаларда ўзини-ўзи таьминлашга эришди ва биз Уммон давлати билан жиҳозлаш, ўқитиш ва амалиёт соҳаларида ўзаро ҳамкорлик ва алоқа орқали кўпроқ ҳамкорлик қилишимиз мумкин.

Сардор Боқирий яна нутқининг якуний қисмида Фаластин масаласини Эрон Ислом Республикаси ва Ислом олами учун энг асосий масалалардан бири деб атади ва шундай деди:Бугун сионист ишғол режими барча жамиятлар томонидан босим остида ва биз уларнинг бошқарувида икки томонламаликни кўряпмиз.

Ёрлиқ