август 27, 2023 10:08 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Қатар ва Уммон Ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали мулоқот қилди
    Эрон ТИВ раҳбари Қатар ва Уммон Ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали мулоқот қилди

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Қатар Бош вазири ва ТИВ раҳбари Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан телефон орқали суҳбатида минтақадаги сўнгги ўзгартиришлар ва умумий манфаатдор масалаларни муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Қатар ҳукуматининг ижобий роли ва бу давлатнинг юқори мартабали амалдорларининг минтақавий ва халқаро муносабатлардаги конструктив  саъй ҳаракатларни юқори баҳолаб, Қатар ҳукуматига Эрон мулкини озод қилиш масаласида ёрдам беришдаги конструктив роли учун миннатдорчилика билдирар экан,  қатарлик ҳамкасби билан минтақадаги сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашди.

Телефон орқали бу мулоқотда Қатар Бош вазири ва ТИВ раҳбари Шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ҳам Эрон ва Қатар ҳукумати ўртасидаги дўстона алоқалардан мамнунлигини билдириб муносабатлар тараққиёти ва ривожланшини юқори баҳолади ва томонлар ўртасида яиқн маслаҳатлашувлар давом этишига урғу берди.

Эрон ТИВ раҳбари Амир АБдуллоҳиён кеча оқшоми Уммон Султонлиги ТИВ раҳбари Бадр Ал-Бусаъидий билан ҳам телефон орқали суҳбатида,  икки томонлама, минтақавий ва халқаро майдонларда ўзаро манфаатли масалалар юзасидан маслаҳатлашди.

Абдуллоҳиён Уммон султонлигининг конструктив  саъй -ҳаракталарини олқишлаб санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар жараёнига нисбатан Эрон Ислом Республикасининг фундаментал ва изчил позициясини ҳам тушунтирди.

Суҳбатда Уммон султонлиги ТИВ раҳбари ўз мамлакатининг Эрон Ислом республикаси билан икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликни кенгайиришга тайёрлигини маълум қилди.

Уммон ТИВ раҳбари Бадр Ал-Бусаъидий ўз мамлакати умумий манфаатларга эга бўлган масалаларда конструктив рол ўйнашда давом этишга тайёрлигини ҳам таъкидлади.

Ёрлиқ