апрел 08, 2024 13:01 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: сохта сионистик режими минтақада уруш олиб бориш ва урушни кенгайтиришга уринмоқда
    Эрон ТИВ раҳбари: сохта сионистик режими минтақада уруш олиб бориш ва урушни кенгайтиришга уринмоқда

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Алдуллоҳиён сохта Исроил режими минтақада уруш қўзғатиш ва урушни кенгайтириш сиёсатига эргашмоқда ва ҳардоим АҚШ ҳам уни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда деб айтди.

Эрон телдерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  кеча уммонлик ҳамкасби Сайид Бадр бин Ҳамад Ал Бусаидий билан қўшма матбуот анжуманида сионистик режим том маънода Ғазо бўлгаси ботқоқида қолиб кетган ва Ғазо секторига босқини еттинчи ойига кириши билан бир вақтда,  бу сектордаги энг кичик мақсадлига ҳам  эриша олмаган  деб  қўшимча қилди.

Амир Абдуллоҳиён сиоинстик режимнинг Эроннинг Дамашқ шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлимига уюштирган қўрқоқ теракти ҳақида гапириб бу ҳаракат сионистик реэимни уруш олиб бориш ва бошқаларни минтақадаги можаро ва урушга тортишинигн янги уринишидир деб эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек , АҚШнинг Эрондаги манфаатлари ҳимоячиси Швецария орқали Оқ уйга аниқ мурожаат юбирилгани ва АҚШ ҳам сиоинстик режим жиноятларини қўллаб-қувватлагани учун ўз масъулиятини четлаб ўта олмайдиганини таъкидлади.

 Учрашувда Уммон ТИВ раҳбари  ҳам Эрон ва Уммон ўртасидаги икки томонлама келишувларни амалга а ошириш учун  жиддий ҳаракатлар мавжудлиги ва  ва Ғазо бўлгасидаги фаластинликларниг азоблари ҳамда сионистик режимнинг мазлум фаласнтинилкарга  қарши ҳарбий тажовзининг давом этиши билан боғлиқ маслаоар хусусида  Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари билан фикр алмашиши ва бу мавзуларни муҳокма қилишини маълум қилди.

Ёрлиқ