март 24, 2024 19:01 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Уммон Ғазодаги сионистлар жиноятларини олдини олиш учун Халқаро ташкилотлар аралашувига урғу бердилар
    Эрон ва Уммон Ғазодаги сионистлар жиноятларини олдини олиш учун Халқаро ташкилотлар аралашувига урғу бердилар

Эрон ва Уммон ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатида қирғинчи сионистик режим томонидан Фаластиннинг мазлум халқига айниқса Ғазога нисбатан кейинги жиноятларининг олдини олиш учун халқаро ҳамжамиятнинг тез ва жиддий аралашуви зарурлигини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим армияси Ғазо бўлгасига қарши ваҳшиёна ҳужумларини давом эттирмоқда. Ғазо бўлгаси ССВ сионистик режим армияси сўнгги 24 соат ичида 8 та янги қирғин уюштирганини ва бунинг натижасида 84 киши шаҳид бўлганини эълон қилди.

Исроил режими халқаро ҳамжамиятнинг кенг- қамровли қоралаши ва қаршилигига қарамай, шафқатсизларча ҳужумларини жавоб тўхтатгани йўқ.

ИРНА ахборот  агентлигинг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  ва  Уммон ТИВ раҳбари Бадр бин Ҳамд Ал Бусаъидий телефон суҳбатида  Ғазодаги геноцидчи сиоинстик режим жиноятларининг давом этиши, хусусан босқинчи сионистик режимнинг Шифо касалхонасини қамал қилишдаги ваҳший ва ғайриинсоний ҳаракатларини ҳамда унинг беморлари ва тиббиёт ходимларини ўлдирилишини қораладилар.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва Уммон ТИВ раҳбари Бадр бин Ҳамад Ал Бусаъидий ушбу суҳбатида  икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг кучайишига тўхталиб икки томонлама муносабатлари, минтақаивй ва халқаро ҳамкорликни давом эттириш ва мустаҳкамлаш иродасини ҳам таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча ўн йилликда Эрон ва Уммон ўртасидаги муносабатлар доимо ўзаро ҳурмат ва манфаатларга асосланган.

Ёрлиқ