август 14, 2023 18:45 Asia/Tashkent
  • Уммон ҳукумати Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳчероғ /а/ зиёратгоҳига қилинган террор ҳужумни қоралади
    Уммон ҳукумати Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳчероғ /а/ зиёратгоҳига қилинган террор ҳужумни қоралади

Уммон мамлакати ТИВ-и кеча Шероздаги Шоҳчероғ зиёратгоҳида содир этилган терактни қоралаб, Эрон халқи ва ҳукуматига ҳамдардлик билдирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Уммон ТИВ бугун ижтимоий тармоқдаги  X саҳифасида (собиқ Twitter) баёнотида Эроннинг Шероз шаҳридаги Ҳазрат Шоҳчероғ -Аҳмад бин Мўсо /а/ зиёратгоҳидаги террорчилик ҳодисани кескин қоралади.

Уммон мамлакати ТИВ-и кеча кечқурун Шероз шаҳридаги Шоҳчероғ зиёратгоҳини нишонга олган теракт қурбонлар ва Эрон Ислом республикасига ҳамдардлик билдириб, шаҳид бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланганларни тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Баёнотнинг давомида Уммоннинг терроризмнинг барча кўринишларини қоралаш ва ундан нафратланишини ифодалашдаги позицияси изчил эканлиги таъкидланган.

Бундан илгари Ироқ, Озарбойжон Республикаси ва Россия давлатлари ҳам бу террорчилик ҳужумни кескин қоралаб  Эрон халқи ва ҳукуматига ҳамдардлик билдирганди.

Ёрлиқ