май 08, 2023 19:42 Asia/Tashkent
  • Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи: Биз Уммон билан қўшма разведка ва тезкор ҳамкорликка тайёрмиз
    Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи: Биз Уммон билан қўшма разведка ва тезкор ҳамкорликка тайёрмиз

Эрон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғи Уммон Бош вазирининг мудофаа ишлари бўйича ўринбосари билан учрашувда таькидлади:Биз гиёҳванд моддалар савдосининг даҳшатли ҳодисасига қарши курашиш учун ҳар қандай қўшма разведка ва тезкор ҳамкорликка тайёрмиз.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар  қилишича, Генерал Боқирий қўшимча қилган:Эрон Ислом Республикаси терроризмга қарши кураш, замонавий урушлар ва жиҳозлар соҳасида кўплаб тажрибаларга эга ва биз бу тажрибаларни уммонлик биродарларимиз билан бўлишишга тайёрмиз.

Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи ҳам шундай деди:Чет элликлар ҳамиша минтақа давлатлари ўртасидаги келишмовчиликлардан фойдаланишга ҳаракат қиладилар, лекин биз бу баҳоналарни музокаралар йўли билан душманлардан олишимиз керак.

Ушбу учрашувнинг давомида Уммон Бош вазирининг мудофаа ишлари бўйича ўринбосари Шаҳаб Бин Тариқ Ал Саид ҳам генерал  Боқирийрийнинг сафарини стратегик сафар деб атади ва шундай деди:Умид қиламизки, энди, аввалгидек, таҳдидларни бир-биримизнинг ёрдами билан бартараф эта оламиз.

Уммон бош вазирининг мудофаа ишлари бўйича ўринбосари ҳам шундай деди:Эрон ва Саудия Арабистони муносабатларининг тикланиши билан минтақа тинчлик ва дўстлик сари қадам ташламоқда.

Ёрлиқ