Арманистон Эроннинг Чобаҳор портида фаол бўлишга интилмоқда
(last modified Tue, 09 May 2023 05:18:21 GMT )
май 09, 2023 10:18 Asia/Tashkent
  • Арманистон Эроннинг Чобаҳор портида фаол бўлишга интилмоқда
    Арманистон Эроннинг Чобаҳор портида фаол бўлишга интилмоқда

Арманистон бош вазири Эроннинг Чобаҳор портининг муҳимлигини таькидлаб, ўз мамлакатининг порт режаларини амалга оширишда иштирок этишини сўради.

Эрон телераиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Арманистон бош вазири Никол Пашинян бугун янги халқаро транспорт йўналишини қуриш ва Эроннинг Чобаҳор портида оператор бўлиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ҳақидаги фармонни имзолаган. Арманистон бош вазири қарорига кўра, ушбу ишчи гуруҳ Арманистон орқали халқаро юк ташишнинг турли йўналишларини юқори тезликда ташкил этишни таьминлайди.

Ушбу ишчи гуруҳнинг мақсадлари қаторига Арманистон иштирокида Шарқий Осиё, Ҳиндистон ва Эрон мамлакатларини Грузия ва Қора денгиз орқали Европага боғлайдиган янги юк ташиш йўналишини ишлаб чиқиш ҳам киради. Никол Пашинян, шунингдек, Ереваннинг Чобаҳор порти транспортини тезлаштиришда иштирок этишини таькидлади.

Мутахассис ва таҳлилчиларнинг фикрича, Эрондаги Чобаҳор портининг “Шимол-Жануб” халқаро транспорт йўналиши билан боғланиши Марказий Осиё давлатлари билан алоқа ва бу давлатларга сармоя киритиш имкониятини оширади.

Айни пайтда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишенкар кеча берган интервюсида Янги Деҳли учун Чобаҳор портининг аҳамиятини таъкидлади.