ноябр 09, 2016 17:33 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний АҚШдаги сайлов натижалари Эрон ислом жумҳуриятининг сиёсатларига таъсир ўтказолмайди

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШдаги сайлов натижалари Эрон ислом жумҳуриятининг сиёсатларига таъсир ўтказолмайди деб айтди

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШдаги сайлов натижалари Эрон ислом жумҳуриятининг сиёсатларига таъсир ўтказолмайди деб айтди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун чоршанба куни давлат ҳайъатининг йиғилишида шундай айтдики, Эроннинг иззати ва истиқлоли шундаки, Эроннинг позициясига фақат Эрон халқининг иродаси ва истаклари таъсир ўтказа олади холос. Аммо Эроннинг позициясини чет давлатлардаги ўзгаришлар ўзгартира олмайди. Унга кўра, Эрон сиёсати жаҳон билан конструктив муносабатда бўлади ва ядровий санкцияларни бартараф этиш ҳамда Эроннинг барча мамлакатлар билан иқтисодий алоқларини бир хил тарзда ривожланишига ва тараққий этишига ҳаракат қилади. Ҳасан Руҳонийнинг таъкидлашича, бугунги кунда Америка қўшма штатлари дунё ҳамжамиятини Эрондан қўрқитишни уддасидан чиқа олмайди ва Жаҳонни Эронга қарши бирлаштира олмайди. Унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг халқаро ҳамжамиятдаги ва дунё омма афкоридаги мавқеъи нотўғри ва хато сиёсатлари натижасида заифлашиб қолган ва ушбу мавқеъ жаҳон ҳамжамияти ва Европа мамлакатлари билан янада таранглашиб қолган.