Эрон ва Ўзбекистон футбол термаларининг Осиё Миллатлар Кубогидаги рақиблари маълум бўлди
Қатарда Осиё Миллатлар Кубогига қура ташлаш маросими ўтказилди ва Эроннинг футбол бўйича миллий термаси БАА, Фаластин ва Гонконг билан уччинчи гуруҳдан, Ўзбекистон эса Австралия, Сурия ва Ҳиндистон термалари билан иккинчи гуруҳдан жой олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилиши бугун Қатарда ўтказилган Осиё Миллатлар Кубоги - 2023 мусобақада қура ташлаш маросими бўлиб ўтди ва унда 24 та жамоат тўртта қисмат ва тўрта жамоадаги 6 гуруҳ шаклида рақобатлашади. Бу ўйнларнинг биринчи босқичда Эрон футбол термаси БАА. Фаластин ва Гонгконг билан гуруҳланди.
Ўзбекистон футбол термаси эса Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан иккинчи гуруҳдан жой олди.
Жорий 2023 йилги Осиё Миллатлар Кубоги дастлаб Хитойда ўтказилиши мўлжалланганди бироқ корона вируси сабабли Хитой мезбонликдан воз кечди ва Қатар Осиё Миллатлар Кубоги мезбони этиб сайланди.
Шунингдек 2024 йилнинг 10-28 январь кунлари Қатарда ўтказиладиган бу мусобақанинг аниқ вақти эълон этилди.
Ушбу сана эса Қатардаги иссиқ ҳаво сабаб танлангани айтилади.