Бугун Эроннинг буюк эпик шоири Ҳаким Фирдавсийни улуғлаш кунидир
(last modified Mon, 15 May 2023 04:34:05 GMT )
май 15, 2023 09:34 Asia/Tashkent
  • Бугун Эроннинг буюк эпик шоири  Ҳаким Фирдавсийни улуғлаш кунидир
    Бугун Эроннинг буюк эпик шоири Ҳаким Фирдавсийни улуғлаш кунидир

15-май ё ҳижрий-шамсий ҳисоб билан 25-урдибиҳишт Эроннинг буюк шоири ва эпик ёзувчиси Ҳаким Абулқосим Фирдавсий куни ҳамда форс тили ва адабиётини улуғлаш санасига тўғри келади.

Али Тўсийнинг ўғли Аулқосим Ҳасан- Фирдавсий  Эрон ва форс адабиётининг буюк шоири ҳижрий 329 йилда (милодий 920-1020) Хуросони Разавий вилоятининг маркази Машҳад шаҳрининг яқинидаги Тус шаҳри Бож қишлоғида ва энг муҳим ва таниқли форс тилида эпос яратган буюк шоир ҳисобланади.

80 ёшдан кўпроқ умр кўрган Ҳаким Фирдавсийннинг шоирона жўшқинлиги, Эрон миллий ғурурини тиклашга бўлган устуворлиги " Шоҳнома" номли буюкк эпос- шедеврнинг яратилишига сабаб бўлди.

Абулқосим Фирдавсийнинг жаҳон миқёсидаги шуҳратига бу машҳур эронлик шоири ёшлигида ёзга бошлаган мислсиз " Шоҳнома " китобидир ва Фирдавсий " Шоҳнома" ни яратиш учун  30 йил умрини сарфлаган.

Форс тилининг энг буюк " посбонлари" ва вакилларидан бири бўлган  Фирдавсий ёрқин ижоди,форс тилидаги " Шоҳнома" си форс тили ва эронлик ўзлигини сақлаб қолишда инкор этиб бўлмас аҳамият касб этган.

Буюк шоир- Абулқосим Фирдавсийнинг қабри Тусда ва Машҳаднинг турли диққатга созовор жойлари орасида жойлашган бўлиб, уни зиёрат қилиш ҳар бир эронлик ва чет эллик сайёҳни қизиқтиради.