Сешанба куни Россия Бош вазири ўринбосари Эронга ташриф буюради
(last modified Mon, 15 May 2023 12:39:17 GMT )
май 15, 2023 17:39 Asia/Tashkent
  • Сешанба куни Россия Бош вазири ўринбосари Эронга ташриф буюради
    Сешанба куни Россия Бош вазири ўринбосари Эронга ташриф буюради

Россия бош вазири ўринбосари (сешанба) юқори мартабали делегация бошчилигида Теҳронга ташриф буюради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бош вазир ўринбосари Александр Новак эртага, сешанба куни Теҳронга икки кунлик сафарда биринчи вице-президент Муҳаммад Мохбар, нефт вазири Жавод Ожи, Эрон Марказий банки раҳбари Муҳаммедризо Фарзин билан учрашади ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинади.

27-Теҳрон халқаро нефт, газ, нефтни қайта ишлаш ва нефт-кимё кўргазмасига ташриф буюриш ҳамда Эроннинг етакчи компанияларига ташриф буюриш Россия Бош вазири ўринбосарининг Эронга ташрифи чоғидаги бошқа сафар режалари қаторига киради.

Аввалроқ Эрон нефт вазирининг халқаро ишлар ва савдо бўйича ўринбосари Аҳмед Асадзода Эрон ва Россия қўшма иқтисодий комиссияси раҳбарлари (нефт вазири Жавад Ожи ва Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак) ўртасидаги телефон суҳбатига ишора қилиб, деди:Мамлакат бош вазири ўринбосари бошчилигидаги юқори мартабали Россия делегацияси Теҳронга ташриф буюради, икки томонлама учрашувларда иштирок этади ҳамда 27-Ерон халқаро нефт, газ, қайта ишлаш ва нефт-кимё кўргазмасининг расмий очилиш маросимида (17-20 май кунлари) иштирок этади.

Эрон ва Россия икки томонлама соҳаларда, хусусан, иқтисодий, ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги алоқалар, шунингдек, Америка бир томонламалигига қарши туриш каби минтақавий ва халқаро масалаларда стратегик манфаатларга эга. Бу сўнгги йилларда икки томон ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг асосий омилларидан бири бўлди.