май 18, 2023 10:28 Asia/Tashkent
  • Г7 молия вазирлари йиғилишининг Эронга қарши баёноти қораланди
    Г7 молия вазирлари йиғилишининг Эронга қарши баёноти қораланди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби “Еттилик” гуруҳига кирувчи молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарларининг баёнотини қоралади.

Ўтган шанба куни Японияда ўтказилган 3 кунлик йиғилиш якунида "Еттилик" гуруҳи (Катта еттилик) молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарлари Эроннинг молиявий ресурслари ҳақида ёлғон даъволар билан чиқишди.

Шу муносабат билан ва Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайти, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний шундай деди:Чекланган аьзолари билан халқаро кўп томонлама механизмларга ўз талабларини танлаб ва эскирган тарзда қўйишга ҳаракат қилаётган “Еттилик гуруҳи” ва унинг бу даврдаги раислик ва йиғилиш мезбонларига эьлон қиламизки, улар бундай асоссиз айбловларни айтиш ўрнига, буюк Эрон халқига қарши халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларининг асосий тамойилларини бузувчи АҚШнинг ноқонуний санксияларига ҳамроҳлик қилиш ва уларни қўллашдек аянчли амалиётларини тўхтатишлари керак.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби таъкидлади:Бу гуруҳ аьзолари бир томонлама ва ноҳақ позицияларини тасдиқлаш ўрнига, халқаро қоидаларга зид бўлган бундай қўпол қоидабузарликлар ва ҳаракатлар учун Эроннинг ҳурматли халқи ва халқаро ҳамжамият олдида жавоб беришлари керак.

Ёрлиқ