Ўзбекистонлик профессорлар Ибн Сино мақбарасини зиёрат қилдилар
(last modified Sun, 21 May 2023 07:23:04 GMT )
май 21, 2023 12:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик профессорлар Ибн Сино мақбарасини зиёрат қилдилар
    Ўзбекистонлик профессорлар Ибн Сино мақбарасини зиёрат қилдилар

Фанлар академияси ва “Абу райҳон Беруний” илмий-тадқиқот институти аьзоси профессор-ўқитувчилар ҳамда исломий китоблар ва қўлёзмалар бўйича мутахассислар Шайх ар-Раис Абу Али Сино мақбарасига ташриф буюриб, бу дунё донишмандининг улуғворлигига Фотиҳа тиловатлари билан ҳурмат бажо келтирдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, халқаро китоб кўргазмасида иштирок этиш учун Теҳронга борган Ўзбекистон университетларининг бир гуруҳ тарихчи ва матншунослари жаҳон донишмандлари Шайх ар-Раис Абу Али Сино қабрини зиёрат қилдилар ва Ҳамадонга ушбу бир кунлик саёҳат чоғида эски шаҳарнинг тарихий диққатга сазовор жойларини ҳам кўздан кечирдилар

Сўнгра, Ибн Сино мақбараси ўрнатилган жойда Абу Али Сино номидаги илмий-маданий жамғарманинг идорасига ташрифи чоғида мазкур жамғарманинг вазифалари, дастурлари ва нашрлари билан яқиндан танишдилар.

Ушбу йиғилишда Абу Али Сино жамғармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Таваккал Доройи ушбу фонд номидан Эрондаги Ибн Сино тадқиқоти жараёнининг кенг қамровли тавсифини тақдим этди ва умид билдирди:Эрон ва Ўзбекистон илмий профессор-ўқитувчиларининг саьй-ҳаракатлари билан Ибн Сино тадқиқи соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари кундан-кунга муносиб кенгайиб бораверади.

У Ибн Сион меросининг тиббиёт ва фалсафий соҳалардаги аҳамиятига тўхталиб, шундай деди:Ибн Сино Эрон сивилизацияси соҳасидаги фахр ва муштарак мерос ва минтақа халқларини боғловчи бўғини бўла оладиган маданиятдир.

Абурихон Беруний институти Ибн Сино тадқиқоти бўлими мудири Фахреддин Эброҳимов ҳам  Синовий фалсафаси ҳақидаги илмий-тадқиқот ишлари ва қўлёзмалар тўплами ҳақида маьруза қилди ва шундай деди:Абурайхон институти номидан Эрон ва Ўзбекистон икки давлати ўртасидаги илмий-маданий ҳамкорлик хабари ташувчисиман ва Ибн Сино асарлари ва қўлёзмаларини чоп этиш ва нашр этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилишига умид қиламан.

Ушбу учрашувда Ўзбекистондан келган бошқа университет профессор-ўқитувчилари ҳам Ибн Синонинг Эрон ва Ислом муштарак сивилизациясидаги муҳим ўрни ҳақида баёнотлар беришди.