Шоҳчероғ /а/ зиёрагоҳида террористик ҳужум уюштирганлардан икки нафарига ўлим жазоси ҳукми берилди
Эроннинг Форс вилояти олий судяси Шероз шаҳридаги Ҳазрат Шочероғ /а/ зиёратгоҳида терроричлик ҳужум уюштиришда айбланганлардан икки нафарига ўлим жазоси ҳукмини эълон қилди.
Эслатиб ўтаимз, ИШИД террорчи гуруҳининг Эрон жанубидаги Форс вилояти маркази Шероз шаҳридаги Шоҳчероғ тахаллуси билан машҳур Ҳазрат Аҳмад бин Мўсо /а/ зиёртагоҳига уюштирган ҳужуми ва террорчилик ҳаракатлари натижасида 15 киши жумладан 2 болакай шаҳид бўлиб 27 зиёратчи жароҳат олганди.
Шоҳчероғ муқаддас зиёратшоҳида содир этилган террорчилик ҳужум айбдорлари иши бўйича тергов ўз ниҳоясига етгач ва қонунда белгилланган муддат ичида, Шероз Ислом Инқилоби судининг биринчи мажлисида бу иш бўйича айбланувчиларга нисбатан жазо ҳукмлари чиқраилди ва икки киши ўлимга ҳукм қилинди.
Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича бу дело бўйича айбланувчиларга нисбатан жазо ҳукмлари Шероз Ислом Инқилоби судининг биринчи бўлимида чиқарилди деб таъкидлади.
Форс вилояти адлия раиси ҳужжатулислом вал муслимин Сайид Козим Мўсавий ҳам бу иш бўйича асосий айбланувчиадан икки нафраи ўлимга ҳукм қилинганини омма олдида эълон қилиббу икки сукдланувчиинг айби, дунёда фасод қилиш, исён ва мамлакат хафсизлигига қарши ҳаракатларга ёрдам беришдан иборат деб изоҳлади.
Эроннинг Форс вилояти адлия раиси бу дело- иш бўйича икки асосий айбланувчи террор ҳужумининг асосий ижрочисини қуроллантириш, харид қилиш, қўллаб-қувватлаш ва бошқаришда қатнашганини таъкидлаб, суднинг биринчи мажлисда даъвогалар айбланувчиларга қаттиқ жазо берилишини тала қилганларини қўшимча қилди.