май 23, 2023 12:28 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Индонезия ўртасида 11 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
    Эрон ва Индонезия ўртасида 11 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Эрон ва Индонезиянинг юқори мартабали расмийлари иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш мақсадида 11 та ҳужжат ва ҳамкорлик меморандумларини имзоладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун, сешанба куни Жакарта шаҳрида Эрон Ислом Республикаси ва Индонезия ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар ва меморандумларни имзолаш маросими бўлиб ўтди ва икки давлат расмийлари ўртасида 11 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.

Имтиёзли савдо битими, визани бекор қилиш, маданий алмашинувлар, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича назорат ҳамкорлик, фан, технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик, нефт ва газ соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳужжатлари ташқи ишлар, коммуникациялар ва ахборот технологиялари ва Нефт вазирлари ҳамда  Президентнинг фан ва технология вице-президенти ўринбосари билан индонезиялик ҳамкасблари ўртасида имзоланган ҳамкорлик ҳужжатлари сирасига киради

Ушбу маросимда икки давлат президентлари иштирокида имзоланган ҳамкорлик ҳужжатлари тантанали равишда очилди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий душанба куни кечқурун Индонезиялик ҳамкасби Жоко Видодонинг расмий таклифига биноан Теҳрондан Индонезия пойтахти Жакартага жўнаб кетди.

Турли соҳаларда ҳамкорликка оид ҳужжатларни имзолаш, Вакиллар палатаси расмийлари ва раҳбарлари билан учрашувлар, икки давлат ишбилармонлари ва иқтисодий фаоллари билан учрашувлар, индонезиялик олимлар ва зиёлилар билан мулоқотлар ҳамда Индонезияда истиқомат қилаётган эронликлар билан учрашувлар, Осиё мамлакатлари билан иқтисодий ва сиёсий алоқалар Индонезия учун икки кунлик саёҳат режаларидан жумласидандир.

Ёрлиқ