май 23, 2023 13:18 Asia/Tashkent
  • Раисий: Эрон ва Индонезия ўртасидаги тижорат алмашинуви миллий валюталар билан амалга оширилади
    Раисий: Эрон ва Индонезия ўртасидаги тижорат алмашинуви миллий валюталар билан амалга оширилади

Эрон Ислом Республикаси Президенти шундай деди:Теҳрон ва Жакарта ўз савдоларини миллий валюталар билан амалга оширишга қарор қилишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сешанба куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий Индонезияга расмий сафари режасидан сўнг ушбу мамлакат президенти Жоко Видодо билан қўшма матбуот анжумани ўтказар экан, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 миллиард долларга етказиш мақсадни кўпайтиришга ишора қилиб, айтди:Теҳрон ва Жакарта миллий валюталар билан айрибошлашларни амалга оширишга қарор қилишди.

Раисий, Эрон Ислом Республикаси зулмкор босим ва санкцияларга қарамай, ёш мутахассислари саъй-ҳаракатлари билан илм-фан ва технологиянинг ўсиши ва иқтисодий тараққиёт йўлида қимматли қадамлар ташлаганини таькидлаб, айтди:Санксиялар ва таҳдидлар Эронни ҳеч қандай тарзда тўхтата олмади.

Эрон Ислом Республикаси Президенти қўшни ва йўлдош мусулмон давлатлари билан ҳамкорлик ва алоқани Эрон Ислом Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналиши деб атади ва таькидлади:Осиё ва дунёнинг муҳим ва самарали давлатларидан бири сифатида Индонезия билан алоқаларни кенгайтириш Эрон учун жуда муҳим.

Раисий, Эрон ва Индонезиянинг минтақавий ва халқаро масалаларда қарашлари муштарак эканлигини айтди:Икки давлат Ал-Қудс Шарифни озод қилинмагунча Фаластин халқининг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш тарафдор ва содиқдирлар, шунингдек, Афғонистонда барча этник ва динлар гуруҳлар вакилларини қамраб олувчи ва бу мамлакатнинг барча аҳолиси ҳуқуқларини амалга ошириш йўлида қадамлар қўювчи инклюзив ҳукуматни шакллантириш зарурати борасида икки давлатнинг қарашлари бир хилдир.

Эрон Ислом Республикаси Президенти қўшимча қилди:Биз афғон аёллари ва қизлари Эрондаги аёллар ва қизлар каби ижтимоий фаолият, жумладан, таьлим имкониятларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз.

Раисий Американинг Афғонистондаги йигирма йиллик мавжудлиги вайронагарчилик ва ўлдириш, жумладан, 35 минг ногирон болалар қолдиришдан бошқа нарса эмас эканлигини баён қилиб, айтди:Эрон ва Индонезия минтақавий ва халқаро масалаларда бир томонламаликка қарши жиддий курашмоқда.

Ёрлиқ