май 23, 2023 13:36 Asia/Tashkent
  • Халқаро сунъий йўлдош тасвирлари; Афғонистоннинг Кажаки ва Камолхон  тўғонининг сув ресурслари ҳолати ҳақидаги даъвосини рад этилди
    Халқаро сунъий йўлдош тасвирлари; Афғонистоннинг Кажаки ва Камолхон тўғонининг сув ресурслари ҳолати ҳақидаги даъвосини рад этилди

Халқаро сунъий йўлдошлар ва Хайём сунъий йўлдоши томонидан Ҳирманднинг юқори оқимидаги турли жойлардан олинган тасвирлар, масалан, Кажаки тўғони ва Камолхон тўғони, бу тўғонларнинг орқасида катта миқдорда сув борлигини кўрсатади ва афғон расмийларининг сўнгги даъволарини рад этади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Саййид Иброҳим Раисий ўтган ҳафта пайшанба куни Систон ва Балужистон вилоятига (Ерон жануби-шарқида) ташрифи чоғида Афғонистон расмийларини Эроннинг Хирманд дарёсига бўлган ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ҳақида огоҳлантирган.

Бироқ Афғонистон баёнотини эьлон қилиб, унда Ҳирманд келишувига риоя қилиш мажбуриятини қайта-қайта таькидлаган ҳолда, Афғонистондаги қурғоқчилик ва сув танқислиги туфайли Афғонистон ўз мажбуриятини бажара олмагани таькидланган; Бу масалани Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раиси экспертлар текширувига муҳтож деб ҳисоблайди.

Айни пайтда сунъий йўлдош тасвирлари, айниқса, илғор Хайём сунъий йўлдоши ҳам муҳим фактларни ўз ичига олади; шу жумладан, Кажаки тўғонининг 80% сиғими сув билан тўла. Сунъий йўлдош тасвирлари ва синчковлик билан баҳоланган ҳолда, Кажаки тўғонидан Камолхон тўғонига борадиган йўлда кўплаб қишлоқ хўжалиги ерлари мавжуд ва бу ерлар одатда Кажаки тўғонидан чиқарилган сувдан сув олади.

Камолхон тўғони мисолида тўғон сув омборида сув борлиги улкан Кажаки тўғонидан чиқарилган сув шу тўғонга етиб келганидан далолат беради. Бу миқдорда сув Камолхон тўғони йўлидаги қишлоқ хўжалиги ерлари учун зарур бўлган сувни таьминлашдан ташқари, тўғон сув омборини тўлдиришга муваффақ бўлди.

Хайём суньий йўлдоши суратлари Камолхон тўғони сув омборида сув борлигини исботлаш билан бирга, баьзида бу тўғоннинг Эрон томон эшиги очилганини кўрсатади. Аммо бу тўғондан Эронга юборилаётган сув миқдори иккита суньий канал орқали Афғонистонга бир неча километр узоққа бурилади ва Эронга деярли сув кирмайди.

Хайёмнинг суньий йўлдошдан олинган суратлари Камолхон тўғонидан қўйиб юборилган озроқ сув Афғонистон ичида қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилгани, айтмоқчи, суньий йўлдошдан олинган суратларга кўра ўша ҳудудларда фермер хўжаликлари борлигини кўрсатади.

Ёрлиқ