август 14, 2023 18:07 Asia/Tashkent
  • Эрон энергетика вазири ўринбосари: Афғонистон Эрон вакилларининг Кажаки тўғон сув оморига ташрифига розилик бермаган
    Эрон энергетика вазири ўринбосари: Афғонистон Эрон вакилларининг Кажаки тўғон сув оморига ташрифига розилик бермаган

Эрон Ислом Республикаси сув ва энергетика вазири ўринбосари Афғонистоннинг бошқарув органи Эрон вакилларининг Кажаки тўғон сув омборига техник ташрифига розилик бермаганини таъкидлаб, Эроннинг сув ҳаққини озод қилиш ва таъминлашга эришиш учун кузатувлар давом этмоқда деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. бугун Эрон Ислом республикасининг сув ва энергетика вазири ўринбосари Муҳаммад Жавонбахт Ҳирманддан Эронга ҳар йили  850 миллион куб метр сув берилиши кераклигини айтиб сўнгги бир йил ичида бу вазифа бажарилмаган ва Афғонистон томони сабаб сифатида қўрғоқчиликни эълон қилмоқда деб таъкидлади.

Муҳаммад Жавонбахт шунингдек Ҳирманд шартномаси қоидаларидан бири шундаки, Эрон томони сув чиқариш статистикаси ва рақамларига шубҳа туғдирса сув бўйича комиссарларининг мажлисларини ўтказиш орқали ҳал қилиниши керак деб қўшимча қилди.

Эрон энергетика вазири ўринбосари сўзларининг бошқа қисмида Афғонистон томони билан Ҳирманднинг сувга бўлган ҳуқуқлари бўйича бир неча учрашувлар ўтказилди ва эронлик техник мутахассисларнинг Кажаки тўғон сув омборига ташриф буюриш ҳақидаги таклифига рози бўлмади деб эълон қилди.

Эроннинг  энергетика вазири ўринбосари эронлик экспертлар гуруҳи ташрифи чоғида Кажаки тўғонидаги сув оқимини кузатган, бироқ Афғонистондан сувни қандай чиқариш бўйича ҳозиргача бир қарорга келмаган деб маълум қилди.

Ёрлиқ