май 24, 2023 15:24 Asia/Tashkent
  • Президентнинг Индонезияга ташрифи муҳимлиги сабаблари
    Президентнинг Индонезияга ташрифи муҳимлиги сабаблари

Эрон президенти Саййид Иброҳим Раисий душанба куни кечқурун Индонезиялик ҳамкасби Жоко Видодонинг расмий таклифига биноан ушбу мамлакатга ташриф буюрди.

Бу саёҳат бир неча жиҳатдан муҳим.

Раисийнинг Индонезияга ташрифи Эрон президентларининг 2006-йилдан буён бу давлатга илк расмий ва эксклюзив ташрифидир. Охирги 17 йил давомида Эрон президентлари Индонезияга ташриф буюришди. Лекин бу сафар минтақавий ва халқаро саммитларда қатнашиш эди. Индонезияга махсус саёҳат Эроннинг қўшни, минтақавий ва исломий давлатлар билан алоқаларини ривожлантириш асосида олиб борилаётган ташқи сиёсатини мувозанатлаш билан ҳамоҳангдир.

Раисийнинг Индонезияга ташрифи Эрон Ислом Республикасининг Шарқ билан алоқалари нафақат Хитой ва Россия билан чегараланиб қолмаслигини, балки, 239 миллион аҳолига эга энг катта ислом давлати бўлган Индонезия каби бошқа муҳим ва нуфузли давлатлар ҳам тааллуқли эканлигини англатади.

Раисий Индонезияга сафарининг яна бир аҳамияти шундаки, бу сафар Ғарбнинг, хусусан, АҚШнинг Эронни яккалаб қўйиш стратегияси муваффақиясизликка учраганини кўрсатади. Аслида, бу сафар Ғарбнинг Эроннинг яккаланиб қолгани ҳақидаги нотўғри тасаввурларини ойдинлаштиришдир.

Давлатимиз раҳбарининг Индонезияга ташрифининг энг муҳим жиҳати, шубҳасиз, иқтисодиёт билан боғлиқ. Индонезия 20лик гуруҳининг аъзоси ва дунёнинг ривожланаётган иқтисодиётларидан биридир. Бу мамлакат сўнгги йигирма йил ичида 5 фоизга яқин иқтисодий ўсишни бошдан кечирди. Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти Индонезия иқтисодиёти 2045 йилга бориб дунёдаги тўртинчи йирик иқтисодиётга айланишини тахмин қилмоқда.

Раисийнинг Индонезияга ташрифи

 

Индонезия 22 миллиард баррел нефт захирасига эга бўлса-да, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши нефт даромадлари нуқтаи назаридан эмас, балки, Индонезия саноат ва илмий экспортга эга бўлган кам сонли ислом давлатларидан биридир. Айни кунларда Жакарта нафақат Индонезия пойтахти, балки кўплаб янги технологиялар марказидир. Индонезия суньий йўлдош технологиялари соҳасида Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари қаторида туради ва фақат охирги тўрт йил ичида турли мақсадлар учун 18 та суньий йўлдошни учирди. Эрон Ислом Республикаси Индонезиянинг илмий, иқтисодий ва технологик тажрибаси ва салоҳиятига муҳтож ва Индонезия экспорти учун яхши бозор бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, Эрон Ислом Республикаси тиббиёт ва фармацевтика технологиялари соҳасида Ғарбнинг кенг қамровли санксияларига қарамасдан яхши маҳаллий имкониятларга эришди ва Индонезиянинг йирик бозори бу товарларнинг яхши харидори бўлиши мумкин. Гиламлар, писта, хурмо, заъфарон, ҳунармандчилик ва доривор гиёҳлар ҳам Эроннинг Индонезияга экспорт қилинадиган бошқа товарлари бўлиши мумкин.

Эрон ва Индонезия муносабатларига оид аччиқ ҳақиқат икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмининг кичиклиги билан боғлиқ. Индонезия Савдо вазирлиги баёнотида, жорий йилнинг биринчи чорагида Эрон ва Индонезия ўртасидаги савдо ҳажми 54,1 миллион доллар бўлганини, айни пайтда икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари ўтган йили олдинги йилга нисбатан 23 фоизга ўсиш билан 257,2 миллион долларга етганини эълон қилди.

Икки давлат учун қайд этилган имкониятларни, шунингдек, икки давлат расмийларининг муносабатларни ривожлантириш борасидаги жиддий хоҳиш-иродаси инобатга олинса, Президентнинг Индонезияга ташрифининг асосий натижаси иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш бўлишини кутиш мумкин.

Ёрлиқ