май 28, 2023 10:26 Asia/Tashkent
  • Уммон султонининг Теҳронга ташрифи дўстлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш йўлидаги қадамдир
    Уммон султонининг Теҳронга ташрифи дўстлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш йўлидаги қадамдир

Уммон Қироллиги султони бугун (якшанба) Эрон Ислом Республикаси Президентининг таклифига биноан юқори мартабали делегация бошчилигида Теҳронга келади.

ИРНА хабарига кўра, Уммон Қироллиги султони Ҳайсам бин Тариқ Оли Саидга бу давлатнинг бир қатор вазирлари ва юқори мартабали амалдорлари Эронга 2 кунлик сафарда ҳамроҳлик қилади.

Уммон Қироллик маҳкамаси эьлонига кўра, Ҳайсам ибн Тариқ Оли Саид Теҳронга сафари чоғида Эроннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашиб, ушбу мамлакат ва Ислом Республикаси ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, самарали ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Уммон Қироллик маҳкамаси баёнотида, шунингдек, Ҳайсам бин Тариқ Оли Саиднинг сафари Уммон ва Эрон раҳбарлари ўртасида давом этаётган маслаҳатлашувлар ва мувофиқлаштириш доирасида минтақавий ва халқаро майдондаги турли воқеаларни муҳокама қилиш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликнинг мавжуд жиҳатларини яхшилашга ёрдам берадиган барча нарсани илгари суриш мақсадида амалга оширилади.

Уммон Қироллиги узоқ йиллар давомида Эрон Ислом Республикасининг минтақадаги энг муҳим иқтисодий ва сиёсий ҳамкорларидан бири бўлиб, Теҳрон ва Маскат ўртасидаги стратегик алоқалар икки давлатни ишончли дўстларга айлантирди.

Эрон Ислом Республикаси Президентининг ўтган йили Маскатга қилган ташрифига жавобан Уммон султонининг Теҳронга бугунги ташрифи эришилган келишувларни илгари суриш ва муносабатларни янада чуқурлаштиришга катта таьсир кўрсатиши мумкин ва албатта, Теҳрон ва Маскат ўртасидаги дўстликнинг давом этиши нафақат икки давлат халқи, балки ўтмишдагидек минтақа халқи ва мамлакатлари учун ҳам фойдали бўлади.

Ёрлиқ