май 31, 2023 10:05 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Имом Ризо/а/ нинг муборак таваллуд айёмлари қутлуғ бўлсин!
    Ҳазрат Имом Ризо/а/ нинг муборак таваллуд айёмлари қутлуғ бўлсин!

Бугун чоршанба, ҳижрий-қамарий 1444 йилнинг 11-Зийқаъда, милодий ҳисоб билан 2023-йил 31-май куни дунё шиаларининг 8-имоми Ҳазрат Соминал-ҳужаж Али бин Мўсо -ар- Ризо /а/ нинг муборак таваллуд санасига тўғри келади.

Ҳазрат Имом Ризо /а/  ҳижрий -қамарий 148 -чи йили Мадинаи Мунаввара шаҳрида дунёга келганлар ва 36 ёшди падари бузургворлари Имом Мўсо Козим /а/ шаҳид бўлганидан кейин мусулмонлар раҳбарлиги ва имомлигини ўз зиммасига олдилар.

Уша замонда Имом Ризо /а/ нинг азамати ва буюклиги барчага маъум эди, ҳар бир жойда, ҳошимийлар, алавийлар ва фотимийлар борасида сўз кетганида,  ул зотни  шижоат ва қадосат ҳамда буюклик хонадонининг ёрқин мисоли деб айтишарди.

Шиа мусулмонларининг 8 чи имомининг фазилатларидан бошқа бири  олим ва аллома бўлишгани эди ва ҳатто ул зот замонасининг даҳоси ва етук алломаси эдилар.

Ҳазрат Имом Ризо/а/нинг букюлиги барча хос ва омга маълум эди Қачонки ҳошимий, алавий  ва фотимийларнинг шон шарафи тилга олинса ул зотни муқаддаслик, мардлик ва шижоатнинг ягона тимсоли сифатида баҳолайдилар.

Имом Ризо /а/ фазилатлари ҳақида айтиб ўтилгач ул ҳазрат ўз даврида энг буюк олим бўлган.

Имом Ризо/а/ нинг ҳаётлари ва имоматлари давраси одамларнинг Аҳл байт -исмат ва таҳорат алайҳимусаломга пайравлик қилишларининг авж олган давраси эди ва бу давр аҳл байт /а/ни халқ орасида катта эътибор ва нуфузга эга бўлган замона эди.

Бугун эса Имом Ризо/а/нинг таваллуд топган кунларида ул зотнинг муқаддас қадамжолари ва ҳарамига олиб борувчи барча кўчалар безатилган ва ёритилган бўлиб 8 -имом тавллуд куни муносабатида Машҳад шаҳри бошқага тасвир ва зоҳирга эга бўлган.

 Имом Ризо /а/нинг улуғ байрамларини нишонлаш учун Эроннинг турли минтақа ва вилятларидан мингла эронликлар Имом Ризо /а/ниннг муқаддас қадамжолари Машҳад шаҳрига келмоқдалар.

Ёрлиқ