май 31, 2023 16:12 Asia/Tashkent
  • Эрон, 2023 йилда дунёдаги энг кучли армиялар қаторида
    Эрон, 2023 йилда дунёдаги энг кучли армиялар қаторида

Эрон Ислом Республикаси армияси “Глобал Файр Поwер” веб-сайтининг сўнгги рейтингида дунёнинг етакчи армиялари қаторидан жой олди.

Эрон Ислом Республикаси мудофаа кўрсаткичлари ва ҳарбий тийиб туриш қобиляти нуқтаи назаридан Ғарбий Осиё минтақасида қудратли давлатдир.

Хавфсизликни сақлаш мақсадида Эрон таҳдидларга мутаносиб равишда мудофаа қобилиятини оширди; Шундай қилиб, бугунги кунда мамлакат мудофаа тузилмасида ҳарбий кучга даъвогар давлатлар билан рақобатлаша оладиган илғор маҳаллий мудофаа тизимлари қўлланилган.

Илғор технологиялардан фойдаланиш, юқори тезлик ва аниқлик, турли хил парвоз даражасидаги мудофаа қопламалари Эроннинг мудофаа тизимларидан ўтишни қийинлаштирди ва ҳатто имконсиз қилди.

Шу муносабат билан “Глобал Файр Поwер” сайти 2023-йилда жаҳон армиялари рейтингида  дунёнинг 145 давлатининг ҳарбий қудратини ўрганиб; Эрон Ислом Республикасини дунёдаги 17-ҳарбий қудрати сифатида тилга олди.

Ушбу рейтингдан келиб чиққан ҳолда, Эрон Ислом Республикаси армияси қуруқликдаги қўшинлар ва танклар, ракеталар ва фаол ходимлар сони бўйича етакчи 10 давлат рўйхатига киритилди.

Бу рўйхатда Туркия, Бразилия, Индонезия, Миср, Украина ва Австралиядан кейин Эрон 17-ўринни эгаллади.

Ёрлиқ