БРИКС саммити доирасида Эрон ва Россия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sat, 03 Jun 2023 04:57:07 GMT )
июн 03, 2023 09:57 Asia/Tashkent
  • БРИКС саммити доирасида Эрон ва Россия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
    БРИКС саммити доирасида Эрон ва Россия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Жанубий Африка республикасининнг Кейптаун шаҳрида ўтказилган БРИКС дўстлари йиғилиши доирасида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашиб музокара қилди.

Эрон телерадиоокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, учрашувда Ҳусейн Амир Абдулолҳиён  саммидан мамнунлигини билдириб, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва ҳамкорликларни мустаҳкамлаш йўлидаги тўсиқ ва муаммоларни бартараф этишда россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан маслаҳатлашуларни давом эттириши мумкинлигии маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Эрон Ислом Республикасининг иқтисодий имкониятларига ҳам ишора қилиб, БРИКСга дўст давлатларнинг бу гуруҳга аъзолик механизмини ойдинлаштиришни тезлаштириши бу гуруҳ шаклидаги кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун асосдир деб ҳисоблади.

Абдуллоҳиён икки давлат ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкрлик тараққиётидан мамнунлигини билдирар экан, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш йўлидги тўсиқларни бартараф этишга чақирди.

Россия ТИВ раҳбари бу учрашувда Москва ҳукуматининг икки давлат ўртасидаи узоқ муддатли кенг қамроли ҳамкорлик ҳужжатини кўриб чиқиш ва якунлаш мақсадида икки давлатнинг юқори экспертлари ўртасидаги муносабатларни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.

Шу жиҳатдан Россия ва Эроннинг юридик гуруҳлари яқин келажакда учрашиб бир-бирлари билан учрашиб музокара қилишлари тўғрисида келишиб олинди.

Россия ТИВ раҳбари Эрон ТИВ раҳбари Абуллоҳиённинг БРИКС -+ учрашувида қатнашишидан мамнунлигини билдириб БРИКСга аъзолик механизмларини аниқллаштириш билан Эрон ва БРИКСга дўст бўлган бошқа мамлакатлар аъзолари орқали таъминланиши ва бу доирадаги ҳамкорлик амалий жиҳатдан мустаҳкамланиши керак деб таъкидлади.

Учрашувдда  Комплекс ҳаракатлар режасининг сўнгги ҳолати ва санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар, Кавказ масалалари, минтақавий ҳамкорлик ва Жанубий Кавказ масалалари бўйича 3 ва олти томонлама ташаббуслар, Каспий денгизи ҳудудида ҳамкорлик, Шимол-жануб транзит коридорини якунлаш бўйича давом этаётган ҳамкорлик масаласи муҳокама қилиниб бу хусусда фикр алмашилди.