июн 04, 2023 08:48 Asia/Tashkent
  • Раисий: Имом Ҳумайний (р.а.) инқилоби дунёдаги барча сиёсий тенгламаларни бузди
    Раисий: Имом Ҳумайний (р.а.) инқилоби дунёдаги барча сиёсий тенгламаларни бузди

Эрон Ислом Республикаси Президенти маьнавият ва сиёсат ўртасидаги боғлиқлик Имом Ҳумайний (р.а.) ҳаётининг кўринишларидан бири эканлигини баён этиб, эслатди:Имом Ҳумайний (р.а.) инқилоби дунёдаги барча сиёсий тенгламаларни бузди ва янги тенгламалар шаклланди.

Президент ахборот базасига кўра; Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий, шанба оқшомида, Ислом Республикаси асосчиси вафотининг 34 йиллигига ўтар кечаси, у зотнинг зиёратгоҳида Имом Ҳумайний (р.а.)нинг ошиқлари ва ихлосмандлари йиғилишида Имомнинг вафотидан 34 йил ўтган бўлса-да, у ҳали ҳаёт экани баён қилиб, айтди:Бугун Имом Ҳумайний (р.а.)нинг Эрон миллати ва дунёнинг бошқа озод халқлари учун айтган йўли, намуна ва тўғри сўзлари дунёда ҳар қачонгидан ҳам гуллаб-яшнамоқда ва машҳурдир.

Раисий деди:Имом Ҳумайний (р.а.) халқ иродаси ва илоҳий ғоялар ўртасидаги боғлиқлик асосида Ислом Республикасига асос солган бўлса, бугунги кунда дунёда юз бераётган кўплаб бало ва таҳдидлар сиёсатчиларнинг маьнавиятдан ажралганлиги сабаб бўлмоқда.

Эрон Ислом Республикаси Президенти шундай деди:Масалан, сионистик режимнинг фаластинликларга қарши содир этган 70 йиллик жиноятлари ва дунёда бошқа кўплаб жиноятлар, оммавий қирғин қуролларини яратиш ва улардан фойдаланиш сиёсатчиларнинг маьнавиятдан узоқлашиши натижасидир.

Раисий, янги дунё тартибининг шаклланишидаги муҳим ва самарали омиллардан бири Ислом инқилоби эканлигини таькидлаб, шундай деди:Бугунги кунда Американинг қудрати ва бир томонламалиги кўрсаткичлари пасайиб, минтақавий ташкилотлар каби янги ва кучайиб бораётган кучлар, айниқса Осиёда шаклланмоқда.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ислом инқилоби қаршилик ҳаракати фойдасига шаклланаётган бу оқимнинг муҳим ва самарали асоси эканлигини таькидлади ва қўшимча қилди:Американинг номуборак фарзанди сифатида сионистик режимнинг минтақадаги аҳволи, бу тузум ташкил топганидан буён ўтган 70 йил ичида ҳеч қачон бугунгидек ёмон бўлмаган ва булар янги дунё тартиби шаклланишининг муҳим кўрсаткичлари ва намоёнидир.

Раисий бугунги кунда кураш ва қаршилик байроғи Ислом инқилоби олий раҳнамосининг қўлида эканлигини таькидлади ва урғу берди:Биз Эрон билан алоқа ўрнатишни истаган ҳар қандай давлат билан мулоқот ва ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, лекин Эрон халқига қарши туришни истаган ҳар қандай давлатга қаршилик қиламиз.

Ёрлиқ