июн 04, 2023 10:13 Asia/Tashkent

Ислом инқилобининг олий раҳнамоси Имом Ҳумайний (р.а.) тарих пешволаридан бири деб, таькидлаганлар:Пешволарни олиб ташлаш ёки бузиб талқин қилиш мумкин эмас.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ислом инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бугун эрталаб (якшанба) Имом Ҳумайний (р.а.) вафотининг 34 йиллиги куни муносабати билан  у зотнинг муқаддас зиёратгоҳида ва одамларнинг кўтаринки йиғилишида шундай дедилар:Имом Роҳил ҳақида бир неча бузиқ талқинлар қилиниши мумкин, аммо бу қуёш булутлар ортида қолмайди.

Оятуллоҳ Хоманаий қўшимча қилди:Имом Ҳумайний (р.а.) мамлакат миқёсида, ислом уммати даражасида ва дунё миқёсида 3 та буюк ва мисли кўрилмаган ўзгаришларни яратдики, буни келажакда яна содир бўлишини башорат қилиб бўлмайди.

Ислом инқилоби муаззам раҳбари Имом Ҳумайний (р.а.) шоҳлик сиёсий тузилмасини вайрон қилиб, унинг ўрнига демократияни қўйганликларини таькидлаб, шундай дедилар:Имом Ҳумайний (р.а.) ғайриисломий тузумни майдондан олиб ташлади, зулмни эркинликка, ўзликсизликни ўзига ишончга, бегоналарга қарашни ўзимизга қарашга айлантирди.

Оятуллоҳ Хоманаий таькидлади:Мамлакатнинг янги авлодлари буюк Имом ҳақида кўпроқ билишлари керак.

*Бу хабар тўлдирилмоқда..

Ёрлиқ