Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i8455-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Эрон халқи Америка давлати сиёсатларининг биронтасига ҳам ишонмайди
(last modified 2018-08-22T17:48:23+00:00 )
ноябр 11, 2016 17:45 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Эрон халқи Америка давлати сиёсатларининг биронтасига ҳам ишонмайди

Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Эрон халқи Америка давлати сиёсатларининг биронтасига ҳам ишонмайди. Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий ўз хутбасида шундай айтдики, Америка қўшма штатларининг президентлик учун сайлов натижалари ушбу давлатнинг минтақа халқларига нисбатан зўравонлик сиёсатларини юртишида ўзгаришларга олиб келмайди. Унинг қўшимча қилишича, Эрон халқи ҳеч қачон ушбу мамлакатда давлат тепасига келганларнинг истак ва талабларининг биронтасини тан олмайди. Шунингдек, Теҳрон жума намози хатиби АҚШга янги сайланган президентнинг Эронга қарши таҳдидли ва зўравонли сиёсат юритиши ҳақида огоҳлантириб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти ушбу сиёсатларга қарши кураш олиб боради. Оятуллоҳ Хотамийнинг таъкидлашича, жаҳон халқлари АҚШнинг ўз юртларида ҳарбий аралашувларидан ва можаро келтириб чиқариш ҳаракатларидан чарчаб қолишган ва Америкага янги сайланган президентга ушбу сиёсатларни давом эттириш ўрнига, Америка халқининг кўплаб муаммоларини бартараф этишга бағишлашини тавсия этди. Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳи минтақада Америка қўшма штатларининг молиявий ва қурол-аслаҳалар билан ҳимоя қилиши ортидан шаклланган.