ноябр 11, 2016 19:04 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Чехия ташқи ишлар вазирлари Прага учрашди

Эрон ва Чехия ташқи ишлар вазирлари икки мамлакатнинг минтақадаги хусусан Суриядаги бўҳронли вазиятни сиёсий ва тинч йўл билан ҳал этилишига асосланган қарашларининг муштарак эканини таъкидлашди

Эрон ва Чехия ташқи ишлар вазирлари икки мамлакатнинг минтақадаги хусусан Суриядаги бўҳронли вазиятни сиёсий ва тинч йўл билан ҳал этилишига асосланган қарашларининг муштарак эканини таъкидлашди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф жума куни Прагада Чехия ташқи ишлар вазири Лубомир Заоралек билан ўтказган қўшма ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, икки давлатнинг Сурия бўҳрони ва ушбу мамлакатда ҳамда Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашиш учун сиёсий ҳал этиш йўлларини топиш зарурлиги ҳақидаги муқоватда ҳамфикрдир. Шунингдек, Муҳаммад Жавод Зариф Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан Эроннинг ядровий дастури бўйича қабул қилинган келишувининг ижро этилишида барча томонлама қатъиятлик билан ёндашиш зарурлигини таъкидлаш билан ушбу келишувни халқаро битим дея атади ва ушбу келишув нафақат икки томонлама балки Эрон ҳам унда ўзига тегишли мажбуриятларга эга бўлиб, ушбу мажбуриятларини бажариши ҳамманинг манфаати учун бўлади.