Жаҳон банки: Эрон иқтисодиёти АҚШникидан 5 баробар ўсди
Жаҳон банки ўтган йилнинг куз фаслида (2022 йилнинг тўртинчи чораги/ дунёнинг 72 давлати иқтисодий ўсиш суръатларини таҳлил қилиши билан, Эрон Ислом респуббикаси иқтисодиёти АҚШникидина 5 баробар кўпроқ ўсган деб маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Жаҳон банки ўзининг " Жаҳон иқтисодий иқстиқболи" номли янги ҳисоботининг бир қисмида 2022-йилинг тўртинчи чорагида ўтган йилнинг куз фаслига тенг бўлган 72 давлатнинг иқтисодий ўсишига оид статистика маълумотларни хабар қилди.
Жаҳон банки ўтган йилнинг куз фаслида Эрон иқтисодиётининг 4,7 фоизга ўсишини эълон қилиб, бу бошқа мамлакатларга нисбатан сезиларли кўрсаткичдир деб қўшимча қилди.
Эрон иқтисодий ўсиши бўйича ўтган йилнинг куз фаслида дунёнинг 72 иқтисодиёти орасида дунёда 15-ўринни эгаллади яъни бу даврда фақат 14 давлат Эрондан юқори иқтисодий ўсишга эга бўлди.
Жаҳон банки маълумотларига биноан Эрон 2022 йилнинг биринчи чорагида 5 фоизга сезиларли ўсишни бошдан кечирди, иккинчи чоракда эса бу кўрсаткич 2,5 фоизгача пасайган аммо уччинчи чоракда Эроннинг иқтисодий ўсиши 3,4 фоизга тўртинчи чоракда эса 4,7 фоизга ошган.
Эрон Ислом республикаси иқтисодиёти ўтган йилнинг куз фаслида 4,7 фоизга ўсган бўлса ривожланган мамлакатларнинг ўртача иқтисодий ўсиши бу даврда атиги 1,2 фоизни ташкил қилди. АҚШ иқтисоди эса бу муддатда атиги 0,9 фоизга, евро ҳудуди 1,8 фоизга, Япония эса 0,4 фоизга ўсди.