Президент санксияларни бекор қилиш бўйича музокараларда конструктив бўлмаган ҳаракатлардан қочиш ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sun, 11 Jun 2023 04:30:00 GMT )
июн 11, 2023 09:30 Asia/Tashkent
  • Президент санксияларни бекор қилиш бўйича музокараларда конструктив бўлмаган ҳаракатлардан қочиш ҳақида огоҳлантирди
    Президент санксияларни бекор қилиш бўйича музокараларда конструктив бўлмаган ҳаракатлардан қочиш ҳақида огоҳлантирди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Франсия президентининг телефон қўнғироғига жавобан, санксияларни бекор қилиш бўйича музокараларда ҳар қандай сиёсий ва ноконструктив ҳаракатлардан қочиш кераклигини таькидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Франсия Республикаси Президенти Эммануел Макрон (шанба куни) Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий билан телефон орқали мулоқот қилди.

Раисий ушбу телефон суҳбатида Эрон ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги ҳамкорликни ва бу ташкилотнинг Эрон ўз ҳуқуқий мажбуриятларига содиқлигини қайта-қайта тасдиқлаганини тилга олди ва санксияларни бекор қилиш бўйича музокараларда ҳар қандай сиёсийлаштириш ва конструктив бўлмаган ҳаракатларга йўл қўймасликка урғу берди.

Бу телефон суҳбатида икки давлат президентлари ўзаро муносабатларни ривожлантириш йўлларини кўриб чиқишдан ташқари, минтақавий ўзгаришлар ва санксияларни бекор қилиш бўйича музокараларни муҳокама қилдилар.

Икки томонлама муносабатларнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда, баъзи Европа ҳукуматларининг Эрон миллатига нисбатан нотўғри ҳисоб-китобларига ишора қилиб, Раисий бу ҳукуматларнинг террорчи, сепаратистик ва душман гуруҳлар томонидан ёлғон маълумотлар тузоғига тушиб қолишининг натижаси деб ҳисоблади ва ички ишларга аралашишдан қочиш ва миллий суверенитет тамойилини ҳурмат қилишни таъкидлади.

Украинадаги уруш масаласи ҳам икки президент ўртасидаги минтақавий масалалар бўйича музокараларнинг бир қисми бўлди ва Ислом Республикасининг урушга қарши туриш борасидаги қатиий сиёсатини эилон қилар экан, Раисий дипломатияни энг яхши ечим деб ҳисоблади.

Ушбу телефон суҳбатида Франсия Президенти Эммануел Макрон ҳам Франсия Эрон Ислом Республикаси билан ҳамкорликка интилаётганини таькидлаб, икки давлат расмийлари ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш учун музокараларни давом эттиришни сўради.

Бир натижага келгунга қадар санксияларни бекор қилиш бўйича музокаралар давом эттирилишига урғу берган Франсия Президенти, Эрон Ислом Республикасини Украина инқирози ечимининг бир қисми деб ҳисоблади ва Эрондан бу борада каттароқ рол ўйнашини сўради.