Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ядро саноатини маҳаллийлаштиришни таъкидладилар
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эроннинг ўта муҳим ядро саноатини маҳаллийлаширишга урғу бердилар.
Бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Эрон атом саноати олимлари, мутахассислари, экспертлари ва мутасаддилари билан учрашувда ядровий ўзгаришларнинг одамлар ҳаётига таъсирини сезиларли қилиш учун барча -саъй-ҳаракатларни таъкидлаб, ўта муҳим атом саноатини маҳаллийлаштириш Ғарбнинг муваффақиятсизликка учрганини ва миллатни камситиш, мамлакатдаги умид ва иш нурини заифлаштириш в атаҳқирлашга урнган ғарбликлар учну жиддий зарба бўзлди деб изоҳладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Ғарбнинг "Эронда ядровий қурол ишлаб чиқаришдан қўрқиш" ҳақидаги иддаосини ёлғон эканлигига ишора қилиб, уларнинг ўзлари ҳам билишадики, биз ядро қуролни излаётганимиз йўқ. Худди АҚШ разветка ҳамжамияти ҳамбир неча бор, жумладан сўнгги ойларда Эроннинг ядровий қурол яратишга интилаётгани аломатлари йўқлигини тан олган деб қўшимча қилдилар.
Ислом Инқилоби раҳбари хох у ядровий туридан бўлса ва хох кимиёвий шаклидан оммавий қирғин қуролларни ислом дини таълимотларига зид бўлганини айтиб, агар ислом асос бўлмаганида ва ядро қуролини ишлаб чиқраишга иродамиз бўлганида биз шунда қилган бўлардик ва душманлар бизни тўхтата олмасди деб қайд этдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек " Эрон халқ тараққиётига қаршилик" ни душманларнинг атом саноатига боғланишининг асли сабаби эканлигини баён этиб, бу саноат Эрон мамлакати ва миллатининг турли соҳалардаги сезиларли ривожланишининг калитидир. Шунингдек душманлар бошқа халқларнинг Эрон миллатидан ўрнак олиши ва Эроннинг ривожланишидан қўрқишади деб таъкидладилар.
Сўнгги йилларда ядровий музокаралардаги томонлар ва МАГАТЭ кўп ваъдалар бердилар, аммо амалга ошмади ва биз ҳам кимга қаерда ишонишимиз ва ишонмаслигимизни тушундик бу мавзуни англаш миллатимиз учун жуда аҳамиятлидир. Бу масалага эътибор бермаганимиз учун кўп жойларда зарар кўрамиз деб буюрдилар.
Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий сўзларининг бошқа қисмида дунёда кенг тарқалган қуввати паст электр станцияларни қуриш устида ишлашни буюриб, мамлакатга турли соҳаларда бундай электр станциялар керак деб маълум қилдилар.
У киши МАГАТЭ ҳам қарама-қарши томонларнинг ёлғон иддаолар ва мажбурлаш таҳдидлари таъсири остида қолмаслигига чақириб , бу ташкилотга хитобан, мажбурлаш талабларни қабул қилмаганлар ё ки масалан фалон вақтда фалон ишни қилгансизлардеган ҳақиқтга тўғри келмадиган даъволарни қабул қилманглар деб эълон қилдилар.