Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Теҳронга келди
(last modified Sat, 17 Jun 2023 11:53:43 GMT )
июн 17, 2023 16:53 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Теҳронга келди
    Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Теҳронга келди

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Республикаси билан дипломатик алоқалар нормаллашганидан кейин илк сафари билан Теҳронга келди.

Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Теҳронга сафари чоғида президент Саййид Иброҳим Раисий ва бошқа Эрон расмийлари билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Баъзи араб манбалари Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири қирол Салмон бин Абдулазизнинг Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисийга икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш билан боғлиқ мактубини етказаётганини эълон қилди. 

Аввалроқ Эрон ҳукумати матбуот котиби Али Баҳадри Жаҳормий Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг Эронга ташрифи ҳақида элчихона очилиши муносабати билан чоралар кўришини айтган эди.

Эрон ва Саудия Арабистони, Ироқ ва Уммон мезбонлик қилган икки йиллик музокаралар ва учрашувлардан сўнг, 2023 йил 10 мартда ва Пекинда икки давлат миллий хавфсизлик муассасалари расмийлари ўртасидаги бир неча кунлик учрашув ва музокаралардан сўнг, баёноти эьлон қилиш орқали Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишув ҳақида маьлум қилишди

Икки давлат 2016-йилдан буён дипломатик муносабатларни узган эди.