Ўзбекистон Республикаси Президенти Теҳронга келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун (якшанба) делегация бошчилигида Теҳронга келди.
Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзаев Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан Теҳронга ташриф буюрди.
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларни имзолаш Шавкат Мирзаевнинг Теҳронга ташрифи мақсадларидандир.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзаевнинг таклифига биноан ўтган йилнинг 14 ва 16 сентабр кунлари Тошкентга ташриф буюрган эди.
Эрон Ислом Республикаси 1991-йил 25-декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992-йил 10-майда икки давлат ўртасида сиёсий муносабатлар ўрнатилди.