Ҳазрат Имом Жавод /а/ шаҳодатларининг йиллиги муносабати билан барча мусулмонларга ҳамдардлик билдирамиз!
Эрон Ислом Республикаси Ҳазрат Имом Муҳаммад Тақий яъни Жаводул-аима /а/ шаҳид бўлган йиллиги кечасида мотамга чўмди.
Айтиш керакки Ислом азиз пайғамбарининг суюкли невараларидан бири Ҳазрат Муҳаммад Тақий -Имом Жавод /а/ ҳижрий-қамарий 195-йилнинг Рамазон ойида, дунёга келди ва муҳтарам падари бузургворлари Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳид бўлганидан кейин, ул киши мусумонларга имомат ва раҳбарлик вазифасини ўз зиммасига олдилар.
Имом Жавод /а/ нинг ҳаёти ва имомати ислом цивилизациясининг гуллаб-яшнаши, ислом оламида диний-фалсафий ғояларининг ёйилиши давр бўлди.
Уша пайтларда турли дин уламолари билан суҳбат ва баҳс-мунозаралар ўтказиш, одамларни хусусан зиёлилларни тарбиялаш, ўша давр ҳукмдоларини инсоният ва халққа зид сиёсатини фош қилиш, Имом Жавод /а/нинг илмий- маданий ва сиёсий фаолиятлари жумласидан эди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг турли ҳуудларидан келган, фуқаролар Ҳазрат Имом Жавод /а/ шаодатининг йиллиги кечаси ва кунида масжидлар, такялар, Эр шимол-шарқидаги Машҳад шаҳрида жойлашган Ҳазрат Имом Ризо/а/ нинг муқаддас зиёратгоҳи ва Теҳрон шаҳри жанубида жойдашган Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /алайҳимуссалом/ зиёратгоҳига ташриф буюриб мотам тутишади.