Эрон футбол бўйича миллий термаси “CAFA Nation’s Cup 2023” ғолиби бўлди
(last modified 2023-06-20T17:58:51+00:00 )
июн 20, 2023 22:58 Asia/Tashkent

Тошкент шаҳридаги "Бунёдкор" стадионида “CAFA Nation’s Cup 2023” финал ўйини Ўзбекистон ва Эрон жамоалари ўртасида бўлиб ўтди

Спутник сайтининг хабар қилишича, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ҳар икки жамоа томонидан хавфли вазиятлар амалга оширилди.

Иккинчи бўлим бошида Эрон футбол  терма жамоаси ҳисобни очди. Эронлик ҳужумчи Сардор Азмун ўйиннинг 48-дақиқасида биринчи голга муаллифлик қилди ва бу ғалаба голи бўлди.

Шу тариқа, Эрон “CAFA Nation’s Cup 2023” кубоги соҳиб бўлди, Ўзбекистон эса иккинчи ўрин билан кифояланди.

"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган ўйинда Ўмон миллий жамоаси Қирғизистон устидан ғалаба қозонди ва учинчи ўринни эгаллади.

Эрон миллий термаси КАФА турнирининг финал босқичига йўл олди

Ёрлиқ