июн 21, 2023 15:54 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Масқатда уммонлик ҳамкасби билан учрашди
    Эрон ТИВ раҳбари Масқатда уммонлик ҳамкасби билан учрашди

Эрон ислом республикаси ва Уммон ТИВ раҳбарлари учрашиб икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва халқаро ҳодиса-воқеалар юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Форс Кўрфази  мамлакатлари сафари давомида,  Уммон пойтахти Масқатга ҳам борган Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  бугун тушдан олдин Уммон ТИВ биносида бу мамлакат ТИВ раҳбари Сайид Бадр бин Ҳамад Албусаъидий билан учрашиб томонларни қизиқтирган масалалар хусусида суҳбатлашди.

Эрон ва Уммон ТИВ раҳбарлари бу учрашувда икки томонлама алоқалар,. минтақавий ва халқаро воқеалар масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек Уммон султонлик мактаби вазири армия генерали Султон бин Муҳаммад Ол Нуъмоний билан учрашиб Уммон султонининг яқинда Теҳронга қилган сафари якунлари ҳамда минтақавий ўзаришлар, хусусан Ямандаги ўзгаришлари кузатаб икки томонлама масалаларни муҳокама қилдилар.

Эрон ТИВ раҳбари Уммон султонлик мактаби вазири, Яманда сиёсий оқим ва жараённи олға силжитиш, барқарор тинчлик ва барқарорликк ўрнатиш ҳамда бу мамлакат халқнинг азоб-уқубатларини камайтириш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришни таъкидладилар.

Кеча Яман миллий Нажот ҳукуматининг музокарачиси Муҳаммад Абдусалом ҳам Эроннинг Масқаддаги элчихонасида Амир Абдуллоҳиён билан учрашиб Эроннинг Яман халқига маънавий ёрдам кўрсатаётганини юқори баҳолади.

 

Ёрлиқ