Эрон Республикаси Президенти:Теҳрон Кавказдаги ҳар қандай геосиёсий ўзгаришларга қарши
-
Эрон Республикаси Президенти:Теҳрон Кавказдаги ҳар қандай геосиёсий ўзгаришларга қарши
Эрон Ислом Республикаси Президенти Арманистон ва Озарбайжон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олишни тинчлик йўлидаги муҳим қадам деб ҳисоблади ва таъкидлади:Эрон Ислом Республикаси Кавказдаги ҳар қандай геосиёсий ўзгаришларга қарши.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий душанба куни Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг телефон қўнғироғига жавобан икки давлат ўртасидаги тарихий алоқаларга тўхталиб, шундай деди:Эрон ва Жанубий Кавказ минтақаси бир-бирининг тарихий ва маданий қисмларидир.
Эрон Ислом Республикаси Президенти қўшимча қилди: Теҳрон қўшничилик сиёсати ва алоқаларни мустаҳкамлашга мувофиқ Жанубий Кавказ минтақаси билан ўзаро алоқа ва ҳамкорликни кенгайтиришга юксак аҳамият ва устуворлик беради.
Эрон Ислом Республикасининг минтақадаги давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва тарихий чегараларини қўллаб-қувватлашига урғу берган Раисий, шундай деди:Эрон Ислом Республикаси ҳар қандай геосиёсий ўзгаришларга ёки Ғарб ҳарбий кучларининг Кавказда бўлишига қарши, чунки хорижликларнинг мавжудлиги нафақат муаммони ҳал қилмайди, балки янги муаммоларни ҳам келтириб чиқаради.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Арманистон ва Озарбайжон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олиши тинчлик йўлидаги муҳим қадам эканини таькидлади:Икки давлат чегаралари имкон қадар тезроқ хавфсизлик маконидан узоқлашиб, иқтисодий чегараларга айланиши керак.
Раисий, шунингдек, икки томонлама муносабатларни кўздан кечириш орқали Эрон ва Арманистон ўртасидаги келишувларни амалга оширишни тезлаштиришга урғу берди. Арманистон Бош вазири, шунингдек, Озарбайжон Республикаси билан тинчлик музокаралари ва мулоқотларининг жараёни ва охирги ҳолати ҳақида батафсил ҳисобот тақдим этди.