июн 27, 2023 16:05 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қозоғистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида бир миллиард долларлик савдо айрибошлаш мақсад қилинди
    Эрон ва Қозоғистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида бир миллиард долларлик савдо айрибошлаш мақсад қилинди

Эрон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Эрон ва Қозоғистон ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида савдо ҳажмини бир миллиард доллар деб баҳолади.

ИРНА хабарига кўра, ишбилармон делегация билан Қозоғистонга сафар қилган Алириза Пеймонпок Бош вазир ўринбосари, Савдо вазири, Қишлоқ хўжалиги вазири ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри губернатори билан учрашиб, мева-сабзавот, сут ва сув маҳсулотларини экспорт қилиш жорий этиш билан бирга, шунингдек, Эроннинг буғдой ва гўштга бўлган эҳтиёжини Қозоғистондан тўғридан-тўғри таьминлаш ва ҳудуддан ташқарида етиштириш тўғрисидаги шартнома борасида ҳамкорлик қилишнинг янги имкониятларини муҳокама қилди ва ечимини тақдим этди.

Эрон ва Қозоғистоннинг ветеринария соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорвачиликка қаратилган тижорат шартномалари билан боғлиқ қўллаб-қувватлаш, молиявий трансферлар ва кафолатлар Пеймонпокнинг Қозоғистон ҳукумати билан музокараларида асосий мавзулардан бири бўлди.

Эрон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Эрон ва Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасида 80 дан ортиқ ишбилармон фаол иштирок этган ихтисослаштирилган йиғилишда ҳам икки давлат президентларининг савдо айланмаси доирасида кейинги 2 йил 3 миллиард долларга етиши ҳақидаги келишувини тилга олди ва бу мақсадда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатининг улуши камида бир миллиард долларга баҳолади.

Ёрлиқ