БМТ бош котибининг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Теҳронга ташриф буюрди
(last modified Sat, 12 Nov 2016 14:20:07 GMT )
ноябр 12, 2016 19:20 Asia/Tashkent
  • БМТ бош котибининг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Теҳронга ташриф буюрди

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибининг Сурия ишлари бўйича махсус намояндаси Эрон ташқи ишлар вазирининг араб ва Африка ишлари бўйича ўринбосари билан учрашиб суҳбат ўтказди

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибининг Сурия ишлари бўйича махсус намояндаси Эрон ташқи ишлар вазирининг араб ва Африка ишлари бўйича ўринбосари билан учрашиб суҳбат ўтказди.  БМТ бош котибининг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Стефан Мистура бугун Теҳронга ташриф буюриб, Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳусайн Жоберий Ансорий билан учрашиб Суриядаги ўзгаришлар айниқса Ҳалаб ўзгаришлари хусусида маслаҳатлашиб олди. Бундан олдин Жоберий Ансорий Эроннинг Сурия бўҳронини ҳал этиш учун маслаҳатлашувлар ўтказилиши ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, Теҳрон турли давлатлар билан айни пайтда маслаҳатлашувларни ўтказмоқда ва турли мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки томонлама ва кўп томонлама йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига кўра, Европа иттифоқи Эрондан Суриядаги уруш асоратида қолган минтақалардаги аҳолига инсонпарварлик ёрдамларини тақдим этиш ҳақида, Сурия вакилларининг иштироки билан уч томонлама йиғилиш ўтказилиши баросидаги истаклари ҳақида хабар берди.