июл 01, 2023 10:50 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Ғарб давлатларининг Қуръонни ҳақорат қилишига фаол қаршилик кўрсатиш ислом умматининг бурчидир
    Эрон президенти: Ғарб давлатларининг Қуръонни ҳақорат қилишига фаол қаршилик кўрсатиш ислом умматининг бурчидир

Эрон президенти кеча жазоирлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида, Жазоир ҳукумати ва халқини Қурбон ҳайити муносабати билан табриклар экан, баъзи Ғарб давлатларининг Қуръони Каримга нисбатан ҳақоратлари ва сионистик режимнинг тажовуз ва ишғолига фаол қаршилик кўрсатишни ислом оламининг асосий брчи эканлигини таъкидлади.

Эрон президенти маълумотлар базасининг хабар қилишича,кеча Эрон Исломо республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Жазоир президенти Абдулмажид Табун билан телефон суҳбатида,  Эрон ҳукуматининг исломий, дўст ва ҳамжиҳат давлатлар билан алоқларни кенгайтиришни таъкидлаётганига тўхталиб, ўзаро катта имкониятни ҳисобга олган ҳолда икки давлат ўртасидаги алоқаларни айниқса савдо -иқтисодий соҳаларда кундан -кунга кенгайтриш заруригига умид билдирди.

Эрон ва Жазоир президентларининг телефон суҳбатларида Жазоир президенти Абдулмажид Табун ҳам Эрон ҳукумати ва халқини Қурбон ҳайити муносабати билан табриклаб исломий ўзликни ҳимоя қилиш ва мамлакатнинг Эрон Ислом Республикси билан барча соҳаларда алоқаларни кенагйтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Эрон президентининг айрим Ғарб давлатларида Қуръони каримга нисбатан ҳақоратларга қарши куршани кучайтириш зарурлигини таъкидлаётгани эса чоршанба куни Швеция полициясини Стокгольмдаги масжидлардан бири олдида Қуръонни ёқиб юбориш ва ҳақоратланишига рухсат берган пайтга тўғри келмоқда.

Бу эса бутун дунё бўйлабкенг тарқалган норозилик ва қораланишга сабаб бўлган.

Сўнгги йиллар давомида Европанинг баъзи давлатлари хусусан Швеция мусулмонлар муқаддасликларининг ҳақорат қилиниши ва таҳқирланишига саҳна бўлмоқда.

Ёрлиқ