июл 03, 2023 14:29 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: Париж ҳукумати расмийларига хитобан: бошқаларнинг маслаҳатига қулоқ солинг
    Эрон ТИВ матбуот котиби: Париж ҳукумати расмийларига хитобан: бошқаларнинг маслаҳатига қулоқ солинг

Эрон ТИВ матбуот котиби, Франция давлат расмийларига намойишчиларнинг овозига қулоқ солишни ва ортиқча зўравонлик қўллашдан сақланиши тавсия қилди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний  бугунги матбуот анжуманида Франциядаги ҳозирги вазиятга тўхталиб француз амалдорлари  бошқаларга қиладиган тавсияларига қлоқ солишлари керак деб изоҳлади.

Носир Канъоний ўз сўзларида Эроннинг ички ўзгаришлари билан билан боғлиқ ҳолда Ғарб давлатларининг ички ишларга аралашуви кучайгани ва бутунлай провакацион нутқларида аён бўлганини таъкидлаб, Эрон билан боғлиқ бўлган воқеаларнинг муҳим қисми турли мамлакатларнинг тинчлик ўрнига зўравонликни тавсия қилган провакацион аралашувлари туфайли юзага келди, шу сабабдан Эрон худди шу тавсияларни кўриб чиқишини ва фуқароларнинг овозига қулоқ солишни сўрайди деб маълум қилди.

У шунингдек Эрон ТИВ раҳбарининг Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракат йиғилишига қатнашиш учун Боку шаҳрига ташриф ҳақида ҳам фикр билдириб, Ҳарбий Пактга қўшилмаслик ТИВ раҳбарлари саммити аҳамияти ҳеч кимга сир эмас ва йиғилишда қатнашиш ҳам Эрон учун аҳамиятли деб қўшимча қилди.

Канъоний шунингдек,  Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарини Ҳарбий пактга қўшилмаслик саммитида фаол қатнашишга даъват қилгани ва унинг бу ташкилотининг аҳамияти ва иккитомоналма алоқлара учун муҳимлигини таъкидлаганига жавобан, олий мартабали делегацияи бошчилигида бу йиғилишда қатнашади деб аниқлик киритди.

Эрон матбуот котиби ўз сўзларида сиоинстик режимнинг Ғарбий соҳил ва Жениндаги кенг кўламли тажовузлари ҳақида гапириб, бу жиноий ҳаракат ва очиқ-ойдин можаро ва ҳужум давлат терроризмнинг яққол намунасидир аммо сионисти крежим яна Фаластин халқидан оғир мағлубиятга учрашишига шубҳа йўқ деб таъкиадлади.

Ёрлиқ