Ҳиндистон ҳукумати Чобаҳор портидаги фаолият ва инвестиция киритишни давом эттиришни таъкидламоқда
(last modified Mon, 03 Jul 2023 10:24:13 GMT )
июл 03, 2023 15:24 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ҳукумати Чобаҳор портидаги фаолият ва инвестиция киритишни давом эттиришни таъкидламоқда
    Ҳиндистон ҳукумати Чобаҳор портидаги фаолият ва инвестиция киритишни давом эттиришни таъкидламоқда

Ҳиндистон портлари ва юк ташиш вазири Деҳли давлатнинг Эроннинг Чобаҳор портидаги фаоиляти ва сармоя киритишини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича кеча Ҳиндистон портлар ва юк ташиш вазири  Sarbananda Sonowal Деҳли ҳукумати Эрон билан узоқ муддатли шартнома имзолаш бўйича музокаралар оли бораётганини айтиб  Чобаҳор портидаги мақбул тижорий фаолияти назарда тутилади деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида Чобаҳор портига сармоя киритилишини таъкидлаб, Ҳиндистоннинг Чобаҳор портидаги ишбилармонлик фаолияти мувафаққиятли амалга оширилаётганини ҳам қўшимча қилди.

Айтиш керакки 2016-йилда Ҳиндистон, Эрон Ислом Республикаси ва Афғонистон ўртасида " Шимол-жануб" халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича 3 томонлама шартнома имзоланган бўлиб унинг асосий йўналиши Ҳиндистон сармоясини ҳисобига Эроннинг Чобаҳор портини ривожлантиришга қаратилган.

Эроннинг жануби-шарқидаги Чобаҳор порти Макрон денгизи ва Ҳинд океани соҳилидаги нодир океан бандаргоҳидир.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг Чобаҳор бандаргоҳи ўзининг стратегик  жойлашуви ва денгизга чиқиш имкон бўлмаган Афғонистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон Қирғизисон ва Қозоғистон каби мамлакталарнинг очиқ сувлари га энг яқин чиқиши билан алоҳида аҳамият касб этади.