июл 03, 2023 21:50 Asia/Tashkent
  • Маданият ва исломий иршод вазири Москвага ташриф буюрди
    Маданият ва исломий иршод вазири Москвага ташриф буюрди

Эрон Маданият ва исломий иршод вазири россиялик ҳамкасби билан учрашиш ва Эроннинг Россиядаги маданият ҳафталигида иштирок этиш учун Москвага келди.

Бугун (душанба) Маданият ва исломий иршод вазири Муҳаммад Меҳди Эсмоилий россиялик ҳамкасби билан учрашиш ва Эроннинг Россиядаги маданият ҳафталиги дастурларида иштирок этиш учун москва аирапортига етиб келди ва бу ерда Эрон Ислом Республикасининг элчиси Эстефбал Казем Жалолий билан бирга Россия Маданият вазири ўринбосари Андрей Малишов томонидан кутиб олинди

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эроннинг Россиядаги маданият ҳафталиги дастурлари эртага (сешанба) дан бошлаб Эрон Маданият ва Исломий иршод вазири ҳамда Россия Маданият вазири иштирокида очилади.

Ушбу дастур Корона эпидемияси сабабли тўрт йиллик танаффусдан сўнг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ўтказилади.

Моҳаммад Маҳди Эсмоилий Эроннинг Россиядаги маданият ҳафталиги доирасида Россия Маданият вазири билан икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Москвадаги Воденха мажмуасида Эроннинг нафис асарлари ва ҳунармандчилиги кўргазмасини ташкил этиш, 19 нафар эронлик мусиқачи ва 16 нафар россиялик мусиқачи иштирокида аньанавий мусиқаларни ижро этиш, шунингдек, Эрон миллий оркестри ва Россия оркестри иштирокида иккита қўшма чиқиш, Москва ва Санкт-Петербургда Эрон чолғу асбобларидан фойдаланган ёшлар оркестри чиқиши Россияда Эрон маданият ҳафталиги тадбирларидандир.

Эрон филмлари ва анимацияларининг намойиши Эроннинг Россиядаги маданият ҳафталигининг яна бир қисми бўлади.

Исломий Кенгаш Маданият комиссияси раиси ўринбосари Бижан Нобавеҳ, Маданият ва Исломий иршод вазирлигининг ривожланиш ва режалар бўйича директор ўринбосари Маҳмуд Эсламий, Ҳимоя вазири матбуот котиби ўринбосари Фаршод Меҳдипур, махсус маслаҳатчи Ҳусайн Диосалар бу сафарда маданият ва исломий иршод вазири жаноб Исмоилийга ҳамроҳлик қилмоқда.

Ёрлиқ