Россия Президенти Эроннинг Шанхай ташкилотига аъзо бўлиши билан қутлади
Сешанба куни Россия Президенти Владимир Путин Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 23-саммитида Эрон Ислом Республикасини Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига расмий аьзо бўлгани билан табриклади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо давлатларнинг жорий саммитидаги нутқида айтди:Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиши бу ташкилотнинг имкониятларини оширади.
У Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларга Вагнер гуруҳи томонидан сўнгги қуролли қўзғолон пайтида Москванинг Россия тартиби ва конституциясини ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди.
Путин шундай деди:Россия, албатта, санксиялар ва чет эл босимига қарши туради ва бугун рус халқи ҳар қачонгидан ҳам бирдам. Маьрузасининг яна бир қисмида Россия президенти Беларуснинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо бўлишини ҳам қўллаб-қувватлади.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аьзо давлатлар ўртасида савдо-сотиқни осонлаштириш учун янги банк-валюта механизмларини яратиш зарурлигига тўхталиб, у мамлакатлар миллий валюталаридан фойдаланишни эслатиб ўтди ва шундай деди:Россия ва Хитой ўртасидаги савдонинг 80% дан ортиғи рубл ва юан (икки давлатнинг миллий валюталари) ёрдамида амалга оширилади.
Қирғизистон ва Покистон Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо бўлишини олқишлади